МАКТАБДА ЎТКАЗИЛГАН ЙИҒИЛИШДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Амударё туманидаги 20-сонли умумтаълим мактабида йиғилиш ўтказилиб, унда “Ўқувчи-ёшларнинг қўл телефонлари ҳамда интернетдан фойдаланиш қоидалари, уларнинг аҳлоқ-одоб меъёрларига риоя қилишлари тўғрисида”ги ва “Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш чоралари тўғрисида”ги масалалар муҳокама этилди.
Йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мактаб директори Э.Қурбонбоев ва иккинчи масала юзасидан профилактика инспектори С.Утениязовлар маъруза қилдилар.
Маърузалар юзасидан бўлган музокараларда мактаб ўқитувчиларидан Ф.Ўрозбоев, М.Сетдаров ва Г.Алламбергановалар, ота-оналардан Б.Собиров ва Р.Жуманиёзовлар сўзга чиқишиб, муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Алламберган Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶