24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 21:43
Жамият 👁 937

ЎҚУВЧИЛАР ЮТУҒИ УСТОЗ УЧУН ЭНГ КАТТА МУКОФОТ

ЎҚУВЧИЛАР ЮТУҒИ УСТОЗ УЧУН  ЭНГ КАТТА МУКОФОТ

Қангли овулида деҳқон оиласида туғилган Саида мактабда синфдошлари орасида аъло баҳоларга ўқиши, тиришқоқлиги билан ажралиб турарди. Унинг, айниқса, биология фанига қизиқиши баланд эди. Атрофни қуршаб олган мўъжизакор табиат сирларини биология ўқитувчисидан қунт билан ўргана бошлади. Юқори синфларга ўтгани сайин унда устозлари каби ўқитувчи бўлиб, ўзи каби қизиқувчиларни она табиатнинг мўъжизакор дунёсига олиб кириш истаги кучая борди. Бу истак Саидани Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги университет)га етаклади ва у талаба бўлди.

Олийгоҳни 1997 йилда тугатган Саида Муродбоева овулга келиб 39-сонли мактабда иш бошлади. Дилида эзгу орзу-ният билан ўз фаолиятини бошлаган ёш ўқитувчи ўқувчиларни илм дунёсига етаклади. Ёш, интилувчан ва талабчан бу ўқитувчи тезда ўқувчиларнинг ҳам, касбдошларининг ҳам меҳрини қозонди. Ўқувчиларга фанни назарий тушунтириш билан бирга, очиқ табиатга саёҳатга олиб чиқиб, амалда ҳам кўрсатиб, тасаввурларини бойитди ва қизиқишларини оширди. Қизиқувчи ўқувчилар иштирокида турли тадбир ва танловлар ўтказди. Билимлар беллашуви, фан олимпиадаларида ундан таълим олган ўқувчилар фахрли ўринларни эгаллаб, олдингилар қаторига чиқди.

Унинг фидойиликлари муносиб баҳоланиб, туман Халқ таълими бўлими томонидан у ишлаётган 39-мактаб “Энг фидойи фан ўқитувчиси мавжуд мактаб” деб топилди. Саида илк бор ўқувчиси Азиза Йўлдошева 2014-2015 ўқув йилида Билимлар беллашувининг туман босқичи 1-ўрин ғолиби бўлганида меҳнати маҳсул бера бошлаганидан ғоят севинди. Азиза Йўлдошева шу йил беллашувнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 3-ўринни эгаллади ва устозининг ишончини оқлади. Фан билимдонларига таълим берган Саида Муродбоева эса Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ва туман ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.

2015-2016 ўқув йилидаги Билимлар беллашувида Саиданинг икки нафар ўқувчиси Ёдгорбек Бозорбоев, Зилола Бегжоновалар ўз билимларини синаб кўришди ҳамда улар беллашувнинг туман босқичида 2-ўрин ғолиблигига эга бўлдилар.

Изланувчан, талабчан бу ўқитувчи мактаб жамоаси ва раҳбарият томонидан рағбатлантиришга лойиқ деб топилди ва у 2016 йилнинг 15 сентябрида “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ўтган ўқув йилида унинг билимдон ўқувчиларидан Ёдгорбек Бозорбоев Инновацион олимпиаданинг Қорақалпоғистон босқичида 2-ўрин, Билимлар беллашувининг туман босқичида 1-ўрин, шунингдек, Мавлуда Шомуродова ҳам беллашувнинг туман босқичида 1-ўрин, Динора Бозорбоева эса 3-ўрин ғолиблигини қўлга киритдилар.

– Президентимиз ташаббуси билан ўқитувчилар нуфузини ошириш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, –дейди С.Муродбоева. – Бу биз ўқитувчиларга янги ўқув йили бошланиши арафасида ниҳоятда кўтаринки руҳ бағишлади. Биз ҳам ўз навбатида баркамол авлодга таълим ва тарбия бериш борасидаги масъулиятимизни янада ошириб, уларни комил инсонлар қилиб вояга етказишга сидқидилдан ҳаракат қилмоқдамиз.

– Мактабимизда намуна қилиб кўрсатса арзийдиган, фидойи ва фаол ўқитувчилар кўп, – дейди фахр билан мактаб директори С.Худенов. – Айниқса, Саиданинг жонкуярлиги, таълим-тарбия ва жамоат ишларидаги фаоллиги барчага ўрнак бўлмоқда.

Фидойи устоз Саида Муродбоева турмуш ўртоғи Ўринбой Мадиёров билан 4 нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказишмоқда. Ота-оналаридан ибрат ва тарбия олиб камолга етаётган фарзандларнинг ҳар бири мактабнинг аълочи ўқувчилари сафида.

Устозларни ҳамиша эҳтиромга, юксак мукофотларга лойиқ деб биламиз. Аммо давлат томонидан кўрсатилаётган эътибор ва шогирдлари эҳтиромига сазовор бўлаётган ўқитувчи Саида Муродбоева каби фидойи устозлар учун ўқувчилар қўлга киритаётган ютуқлар ва муваффақиятлар, уларнинг камоли энг катта мукофотдир.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026