18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 12:10
Жамият 👁 1,099

ТАЪЗИМ СИЗГА, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

ТАЪЗИМ СИЗГА,  АЗИЗ УСТОЗЛАР!

Устоз, ўқитувчи, муаллим, мураббий. Бу сўзлар мазмун-моҳияти бир-бирига яқин, бир-бирининг такрори. Замирида эса олам-олам маъно мужассам.

Энг аввало, ёзишни ва ўқишни ўргатган инсон, болажон учун устоз, мураббий эмасми?

Ўқиш, ёзишни билгач, китобга ихлос уйғотган шу муаллим эмасми? Яхши ўқисак, шод бўлиб, “5” баҳо қўйган, “аъло”дан паст билсак, дарҳол енг шимариб бизни назорат қилган, кўнглимизга йўл топиб яна илм сари йўналтирган шу ўқитувчилар эмасми?

Таълим жараёнининг энг масъулиятли ва машаққатлиси бошланғич таълимдир. Бизга илк маротаба қоғоз-қалам ушлатган ва ёзишни, ўқишни ўргатган биринчи устозимиздир.

Мактабга биринчи келган кунимни тез-тез эслайман. Биринчи устозим бизни оталарча меҳр билан, кулиб қарши олганлар. Ўша кундан бошлаб устозимиз бизнинг иккинчи отамизга айландилар. Устоз сабр билан бизга сабоқ берганлар.

Мен таърифлаётган инсон тумандаги 35-сонли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаган Зарифбой ака Асқаровдир.

У 1966 йили ўрта мактабни тугатиб, Нукус Давлат Педагогика институти бошланғич таълим факультетига ўқишга кирди, ўқишини 1968 йилда сиртқи бўлимга айлантириб, ҳозирги 35-сонли мактабга ишга киради. 1996 йилдан 2005 йилгача бошланғич синфларда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаган. 37 йиллик меҳнат фаолияти давомида қанчадан-қанча ёшларга таълим-тарбия бериб, 2005 йилдан бери фарзандлари ва набиралари ардоғида кексалик гаштини суриб келмоқда.

Зарифбой ака турмуш ўртоғи, бошланғич синф ўқитувчиси Клара опа билан беш қиз ва тўрт ўғилни тарбиялаб вояга етказдилар. Ҳозирги кунда фарзандлари ўзлари танлаган касбни эгаллаб, юртимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Қизи Замира опа эса ота-онаси касбини танлаб, 69-мактабда ёш авлодга она тили ва адабиёт фанидан дарс бермоқда. Мен мана шундай инсоннинг, ардоқли устознинг шогирди эканлигимдан ҳар доим фахрланиб юраман.

Устоз! Мана шу мактаб партаси сен учун Ватан, деган ўгитингиз учун, “Алифбо”нинг илк ҳарфи –“А” дан бошлаб берган сабоғингиз, саводхонлик мулкига етаклаб кириб, ундан тўла-тўкис баҳраманд этганингиз, ҳисоб майдонида жавлон уришга ўргатганингиз, инсон қалбини, унинг дардини тушуниш сирларидан огоҳ этганингиз ва бошқа барча сабоқларингиз учун сизга минг бора таъзим, деймиз.

Боғбон ўз ниҳолининг мевасини уч йилда кўрса, машаққатли ва шарафли касб эгаси бўлган устоз-мураббийлар ўз меҳнати самарасини ўн бир йилда кўради. Мана шу узоқ масофа оралиғида устозларнинг машаққатли меҳнатлари мужассам. Зарифбой ака бизга “Алифбо” билан бирга ҳаёт дарсидан ҳам сабоқ берганлар.

Ҳозирги кунда синфдошларим турли жабҳаларда, турли ишда, кимдир ўқитувчи, бири шифокор, тикувчи, ҳайдовчи ва ҳоказо, ҳаётда ўз ўрнини топган инсонлардир. Бунда, албатта, устозимиз Зарифбой ака ҳамда бошқа ўқитувчиларнинг ҳиссаси каттадир.

Мен бошланғич синф ўқитувчимиз Зарифбой ака Асқаровни ва 35-сонли мактабда бизга илм берган барча устозларимизни, шунингдек, ҳозирда ўзим фаолият кўрсатаётган 17-сонли мактаб жамоасини 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Уларнинг машаққатли, аммо шарафли ишларида зафарлар тилайман. Сизнинг олдингизда ҳамиша таъзимдаман, азиз устозлар!

Инобат РАЖАБОВА, 17-сонли мактабнинг

она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026