12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:34
Фан ва таълим 👁 3,367

Бахт йўли – илм ва ҳунарда

Бахт йўли – илм ва ҳунарда

Истиқлолйилларида ёш авлод таълим-тарбиясига, уларнинг етук инсонлар бўлиб вояга етишларига жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг тўлақонли билим ва тарбия олишлари, касб-ҳунар эгаллашларини таъминлаш мақсадида қатор қонун ва қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида”ги, "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунлари, Республика Вазирлар Маҳкамасининг "Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори шулар жумласидандир.

Туман хотин-қизлар қўмитаси туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси билан ҳамкорликда туманимизнинг келажаги бўлган 61 минг нафардан зиёд вояга етмаган ўғил-қизлар орасида мазкур қонун ва қарорларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида фаолият олиб бормоқда.

Туманимизда Халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар муассасаларида ўсиб келаётган ёшлар бўш вақтларини самарасиз ўтказмай, жисмоний чиниқишлари учун 389 та тўгараклар ташкил этилган бўлиб, бу тўгаракларга 11 минг 197 нафар вояга етмаганлар жалб қилинган.

Вояга етмаганларнинг диний-экстремистик ва террористик гуруҳлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида умумтаълим ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳамкор ташкилотлар билан йилимизнинг ўтган 9 ойи давомида 288 та учрашувлар ташкил қилиниб, тарбияга оид ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилди.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қошида ташкил этилган "Ота-оналар университети”да ёш ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасида ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, психологик билимларини оширишга қаратилган шунингдек, фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган ота-оналарни тўғри йўлга солиш, маҳаллада соғлом ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига раҳна солувчи ҳолатларни бартараф этиш мақсадида 234 жойда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йил 30 апрель куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун-ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ никоҳ ёшига амал қилмасликка доир жазо чораларининг кучайтирилганлиги бу борадаги ишларимизнинг янада самарали бўлишига замин яратди. Туман ҳотин-қизлар қўмитасининг шу йил 5 май кунги "Туман аҳолиси, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида қонун бузилишлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, ўз жонига қасд этишга қарши, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш борасида тушунтириш ишлари ва тарғибот йиғилишларини ўтказиш режаси”га асосан барча ОФЙ ва МФЙларда, умумтаълим мактабларида йиғилишлар ўтказилди.

Ота-она борки, болам деб яшайди. Борини унга атаб, бекам-у кўст улғайтириб, эл қаторига қўшсам, дейди. Бунингдек орзу-ниятларининг амалга ошиши ота-онани чексиз бахтга белайди. Бироқ айрим ҳолларда уларнинг "Болам ҳеч кимдан кам бўлмай юрсин”, дея йиққан маблағини ўсмирлар нопок ишларга сарфлаётгани, тунги вақтларда ҳам ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг кузатувисиз кафеларда, компьютер заллари ва кўнгил очар масканларда бемақсад юриш ҳолатлари ҳам учраяпти. Буларнинг олдини олиш учун, қолаверса, бозорларда, аҳоли гавжум жойларда, тиланчилик қилиб, зиёратгоҳларда дайдиб юрган ёхуд меҳнатнинг оғир турларига жалб қилинаётган ўсмирларни аниқлаш мақсадида ички ишлар бўлими, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ВЕИБ (вояга етмаганлар ишлари бўйича) туман комиссияси, ХТМФМТТЭБ, "Камолот” ЁИҲ туман кенгаши билан ҳамкорликда рейдлар ўтказдик.

Иқтидорли ва фаол қизларни рағбатлантириш юзасидан туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, Мустақилликнинг 22 йиллиги муносабати билан Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод қизлар ўртасида мушоира кечалари ўтказилди. Зулфия номидаги Давлат мукофоти номзодларини саралаш туман босқичи жорий йилнинг 3 сентябрь куни бўлиб ўтди. Танловда 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган истеъдод соҳибалари қатнашдилар.

Тумандаги барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида 16-22 сентябрь кунлари оралиғида "Ораста қизлар” тўгараги аъзолари ўртасида саралаш босқичи ўтказилди.

Ёшларни интернет сайтларидаги ахлоқ нормалари ва маънавиятимизга зид бўлган, шунингдек, ижтимоий-маънавий ҳаётимизга таҳдид солувчи ахборотлар оқимидан ҳимоялаш, уларда ушбу ахборотларга нисбатан информацион иммунитет ҳосил қилиш бўйича мактабларда суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.

Ҳеч бир ота-она фарзандига ёмонликни раво кўрмайди. Бироқ афсуски, билим доираси торлиги сабаб айрим ота-оналар фарзандларининг етарлича билим олишига, дарс машғулотларига мунтазам қатнашига эътибор бермайдилар ёки дарс машғулотларидан олиб қолиб, арзимаган уй ишларига жалб қилишади. Ҳатто касб-ҳунар масканларида ҳунар ўрганишларига қаршилик қиладилар. Бу билан ўз жигарбандларининг келгуси ҳаётларига салбий таъсир ўтказаётганини англаб етмайдилар.

Эндиликда бу борадаги камчиликларга барҳам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-моддаси 2-қисм билан тўлдирилди. Унга кўра "Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш энг кам иш ҳақининг беш баробаридан 10 баробаригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.

Ўйлаймизки, қонунчилигимиздаги бу қўшимча вояга етмаганларнинг, ўсмир ёшларнинг ўзвақтида мунтазам равишда илм олиб, касб-ҳунарларни пухта эгаллашларига асос бўла олади. Етуклик, бахт калити илм ва ҳунарда эканлигини ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди. Бунга монелик қилманг, азиз ота-оналар!

Марям АҲМЕДОВА,

туман ҳокими ўринбосари,хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026