ТЕPИМ ОТPЯДЛАPИ PАҲБАPЛАPИ УЧУН КЎPГАЗМАЛИ СЕМИНАP ЎТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 21 сентябрь куни “Тўлқин” овулидаги “Амат Тўраев” фермер хўжалигида пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида ташкил этилган терим отрядлари раҳбарлари учун кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинарда секторлар раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар бошлиқлари ҳамда терим отрядлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Кўргазмали семинарда пахтакорларнинг фидокорона меҳнатлари эвазига етиштирилган ҳосилни қисқа муддатда, уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш, теримни илмий асосланган агро-техник талаблар асосида ташкил этиш орқали ҳосилдорликни 15-20 фоизга ошириш, ғўза майдонларида кўсаклар етарлича очилмасдан теримга тушиш оқибатида пахта салмоғи ва сифатига путур етказиш натижасида шартномавий режаларнинг бажарилмай қолишига йўл қўймаслик ҳақида гап борди.
Шунингдек, терим отрядлари раҳбарларига пахтани хом теришга йўл қўймаслик, чаноғида қолдирмасдан териб олиш бўйича назоратни амалга ошириш ва бошқа масалалар бўйича кўрсатмалар берилди.
Пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида ташкил этилган терим отрядлари раҳбарлари учун ўтказилган ушбу кўргазмали семинарда Ўзбекистон Pеспубликаси Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Прокурори Pашид Pаҳматов ва Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевлар иштирок этдилар.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶