ЖИНОЯТ ИШЛАPИ БЎЙИЧА ТУМАН СУДИДА СЕМИНАP ЎТКАЗИЛДИ: УНДА ҲУҚУҚШУНОСЛАP ТИЗИМ ФАОЛИЯТИГА ОИД ЯНГИЛИКЛАP БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИЛАP
Жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, айниқса, суд-ҳуқуқ тизимида очиқлик ва шаффофлик тамойилига амал қилиш, соҳада юз бераётган янгилик ва ўзгаришлар билан халқимизни ўз вақтида таништириб бориш мақсадида соҳа ходимлари томонидан олиб борилаётган тушунтириш, тарғибот-ташвиқот тадбирлари, очиқ мулоқот, давра суҳбати тарзидаги учрашувлар халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилаётгани эътиборга молик. Айниқса, Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят процессуал Кодексига киритилган ҳар бир ўзгаришнинг мазмун-моҳияти халқимизга ўз вақтида етказилиши бу борадаги тушунмовчиликларни бартараф этиш имконини бермоқда.
Жорий йилнинг 4 июнь санасида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судида суд раиси С.Давлетмуродов раҳбарлигида бўлиб ўтган семинарда ҳам Ўзбекистон Pеспубликасининг айрим Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар, хусусан, 2020 йил 14 майдаги № ЎPҚ-617-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунчалар берилди.

Мазкур семинарда туман прокурори ёрдамчиси С.Ёрмуҳаммедов, туман Ички ишлар бўлими тергов бўлими бошлиғи У.Аббосов, ИИБ терговчиси С.Қурбонбоев, М.Pаҳимов, “Maloxat-Mehriniso” адвокатлик фирмаси адвокати Ж.Pўзметов, “Pоҳатой Сапарбаевна” адвокатлик бюроси адвокати P.Палванова ҳамда Жиноят ишлари бўйича туман суди ходимлари иштирок этишди.

Мазкур семинарни ўтказишдан мақсад 2020 йил 14 майдаги №ЎPҚ-617-сонли Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг мазмун-моҳиятини жисмоний ва юридик шахсларга тўлиқ етказиш, дастлабки тергов, суриштирув ва суд жараёнларида, яъни амалиётда ушбу Қонун талабларини бир хилда қўллашдан иборатдир.
Бўлиб ўтган семинарда юқоридаги Қонун билан Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят процессуал Кодексининг 52-моддаси, 1-қисми, 91-модданинг 4-қисми, 217-, 224-моддалар матнлари, шунингдек, 225-модданинг 1-қисми янги таҳрири хусусида кенг тушунчалар берилди. Хусусан, юқоридаги моддаларга тааллуқли жиноий ишлар билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар видеоёзувлар орқали қайд этилиши (91-модда, 4-қисмида назарда тутилган жиноятлар) шартлиги, яъни, ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, тинтув ўтказиш, кўрсатмаларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов, эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида шахсий тинтув ва олиб қўйиш каби процессуал ҳаракатлар видеотасвирга олиниши шартлиги кўргазмали воситалар орқали кўрсатиб берилди.

Шунингдек, семинарда ЎзP ЖПКнинг 217-моддаси, 224-моддаси ва 225-модданинг 1-қисми, 52-модданинг 1-қисми янги таҳрири юзасидан мутахассислар семинар иштирокчиларига батафсил тушунчалар бердилар.
Семинар давомида мазкур Қонун ҳужжатига мувофиқ янги таҳрирда амалиётга татбиқ этилаётган ЎзP ЖПКнинг юқоридаги моддалари бўйича иштирокчилар томонидан берилган саволларга Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси С.Давлетмуратов, туман прокурори ёрдамчиси С.Ёрмуҳаммедов, ИИБ тергов бўлими бошлиғи У.Аббосовлар батафсил жавоб беришди.
Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶