14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:57
Мақолалар 👁 1,249

ҲАР СЎЗНИ ЎЙЛАБ АЙТИНГ, КУФРДАН ВА КОФИР БЎЛИШДАН САҚЛАНИНГ

ҲАР СЎЗНИ ЎЙЛАБ АЙТИНГ,  КУФРДАН ВА КОФИР БЎЛИШДАН САҚЛАНИНГ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

“Алфози куфр” тўғрисидаги таълимдан озгина бўлса-да, хабардор бўлиш ҳар бир иймонли инсон учун тил офатларидан сақланмоғида ўта муҳим ва зарурий ҳисобланади. Бу масалада “алфози куфр” ҳар бир мусулмонга ўз тилига эрк бермасдан ниҳоятда эҳтиёт ва ҳушёр, сергак бўлишни, турли ярамас сўзлардан тийилиб, дилини ҳам бузуқ ўй-фикрлардан пок сақлаши кераклигини ўргатувчи фиқҳий йўналишдир.

Инсон зоҳири ва ботинини мусаффо ҳолатга келтириши, дунё ва охирати ғамини ейиш масалалари ва услублари ўтган фиқҳий олим-уламоларимиз томонидан бизларга атрофлича баён қилиниб, китобларга битилиб кетилган. Биз фақат илм излашга озгина вақт ажратиб туманимиздаги кутубхоналарга боришимиз, ўқиб-ўрганишимиз ва астойдил ўз илмларимизга амал қилмоғимиз лозим бўлади. Мабодо, бунга ҳам имкон топа олмасак, ушбу кичик мақоламизга қаноат ҳосил қилиб, уларни ўрганишларингизга тўғри келади. Аммо мақоламиз зинҳор бировлардан айб излаб, уларни эътиқод борасида обрўсизлантириш ёинки ўзимиз обрў қозониш, бировларни камситиш мақсадида баён қилинмасдан, савоб ва илм ҳосил қилиш мақсадидаги кичкина бир ҳаракатдир.

“Куфр” сўзи – луғатда “шубҳа”, жаҳолат ва инкор каби сабаблар билан иймон келтирилмоғи шарт бўлган нарсаларга иймон келтирмаслик маъносида берилади. Айнан бу йўналишда куфр уч хилга бўлинади:

–жаҳлий куфр – кофир ва жоҳил инсонларнинг куфрлари шунга ўхшайди;

– инкорий ва инодий куфр – фиръавн ва шунга ўхшаган инсонларнинг куфрлари;

– ҳукмий куфр – шаръан иймон келтирмоғи керак бўлган нарсаларни таҳфиф (камситиш ва писанд қилмаслик) этиш натижасида майдонга келадиган куфр.

Баъзи бир инсонлар иймон ва куфрнинг нима эканлигини, ҳидоят, залолат нима, диндан чиқиб кетиш нима эканлигини моҳиятан англай олмаслиги ҳам мумкин. Калимаи тавҳид (шаҳодат)ни одат тарзида оғзаки тартибда айтиш билан инсонни фақатгина ижмолий (номуфассал – тўлиқсиз) иймонга келтириш мумкин. Аммо, “алфози куфр”ни тушуниш анча мушкул бўлса-да иймонни тушуниш, унинг маънавий софлиги амалини юзага келтиришда жиддий эътиқодий соф тушунча ҳосил қилиш зарур. Бу масалада бирмунча тушунмовчиликларни бартараф қилиш учун оддий авомни қийнаб қўйсалар, масжидлар ва маҳаллалар имом-хатибларидан илмий тушунчалар олсалар жуда дуруст бўлади.

“Жомеъ ул мутун”да “алфози куфр” бешта турга бўлиниб баён қилинган:

Биринчидан, Аллоҳ таолога, Унинг сифатларига ва афъолига тааллуқли бўлган куфр сўзларни сўзламаслик жоиз.

Бунда бир киши Аллоҳни нолойиқ бир нарса билан васф этса, исмлари ва буйруқларини масхара қилса, Унинг сўзларини инкор қилса, шериги, аёли, боласи бор деса, Унга жаҳолат, ожизлик ва айб-у нуқсонларни нисбат берса, Қуддус, Қайюм ва Раҳмон каби исмларини махлуқотга тақаса кофир бўлиб диндан чиқади.

Бир киши: “Аллоҳ менга шуни буюр-са, қилмайман”, – деса кофир бўлади. Бир киши, Қуръон ва ҳадисда келган хабарларнинг зоҳирини қасд этиб, “Аллоҳ фиссамо” (“Аллоҳ осмонда”) деса, кофир бўлмайди. Агар, мабодо, унинг мақсади Аллоҳга макон нисбат бериш бўлса, кофир бўлади. (“Баҳр ул-Калом”дан олинди).

“Фусулайн” китобида бундай дейилган: “Бир киши, Аллоҳ бандаларини ҳукм қилиш учун ўтиради, туради, деса ва Унга юқорида ёки пастда бўлмоқ каби нарсани изофа қилса, кофир бўлади. Бир киши бизга “осмонда Худо, ерда фалончи...” – деса ҳам кофир бўлади.

Бир кишига: “Аллоҳдан қўрқ”, деса, у: “Қўрқмайман”, – деса ҳам кофир бўлади. Бир хотиндан: “Ғайб илми сирларини биласанми?” –деб сўрасалар, у: “Ҳа”,– деб жавоб берса, никоҳи бекор бўлади. (“Барча нарсаларни билгувчи ягона Аллоҳдир”, деса никоҳи бузилмайди).

Бир бемор одам ҳақида: “Бу одам шу касаллигидан ўлади”, – деган киши кофир бўлиб диндан чиқади. (Ягона Аллоҳ билади, даво бергувчи ҳам ўзи, деса кофир бўлмайди). “Аллоҳ ҳамма учун яхши, лекин менинг учун ёмон, менга ёмонлик қилди”, – деган киши кофир бўлади. Зулм қилғувчи одамга: “Аллоҳдан қўрқ ёки менга ноҳақ зулм қилаверишга Аллоҳдан қўрқмайсанми?” – деса, у зулмкор: “Қўрқмайман, бор, билганингни қил”, – деса, албатта, зулмкор кофир бўлади. Бу сўзни зулм ҳолатида сўзламасдан, қилган ишида ҳақиқатни юзага чиқариш ва ифодалаш мақсадида айтса, кофир бўлмайди. Бундай ҳаётий мисоллардан кўпини келтиришимиз мумкин. Аммо тафаккур қилиш учун шунинг ўзи ҳам етарли бўлади.

Пайғамбарларга тааллуқли бўлган ва уларнинг шахсиятига одобсизлик билан айтилган куфр сўзларни айтиш.

“Баззозия”да келтирилишича: “Даставвал Пайғамбарлар Аллоҳнинг амр ва наҳийларини инсонларга билдирган зотлар эканлигини билганидан кейин уларнинг барча келтирган важларини тасдиқ этиб, иймон келтирмоқ вожибдир”.

Масалан, барча яхшиликлари билан эл орасида назарга тушган яхши бир одамни: “Бу пайғамбар одам”, ёки “Пайғамбардан ҳам яхшироқ одам”, – дейиши билан диндан чиқиб, кофир бўлиши муқаррар бўлади.

Бир киши хотинига: “Ҳозир пулим йўқ”, – деганида хотини: “Ёлғон гапираяпсиз”, – деса ва у одам: “Пулимнинг йўқлигига Пайғамбарларни ва фаришталарни гувоҳ қилсам-да гапимга ишонмайсанми?” – деганида унга хотини: “Ҳа, ишонмайман”, – деса, у хотин кофир бўлади ва никоҳи фасод булади.

Бир аёл билан бир эркак иккови келишган ҳолда бир-бирларига ўзаро никоҳлансалар ва “Аллоҳни ва Пайғамбарни бу никоҳимизга гувоҳ қилдик” – десалар ёки “Аллоҳ ва фаришталарни бу ишга гувоҳ қилдик”, – десалар уларнинг қилган ишлари ношаръий ҳаракат бўлганлиги сабабли кофир бўладилар.

Учинчидан, Қуръони каримга, ибодатларга оид куфр сўзларни гапирмаслик зарур. Масалан, Қуръондан бирон ояти жалилани инкор қилган, Қуръони каримни ва масжидни менсимаган ва динга биноан ҳурмат кўрсатилиши керак бўлган жойларга беписандлик билан қараб: “буларнинг барчалари хатодир”, – деган инсон кофир бўлади.

Бир беморга ёки бир кишига: “Намоз ўқи”, – дейилганида: “Абадиян намоз ўқимайман”, – демоғи куфр бўлади. Бу масалани куфр эмас деганлар ҳам бўлган. Яна бир кишига намоз ўқишини буюришганларида: “Ўқимайман”, – дейишини куфр деганлар. Фақат намознинг фарз эканлигини инкор этсагина кофир бўлади, деганлар. Машҳур фақиҳ имом Муҳаммаднинг фикрича: “намоз ўқимайман”, – деган сўзнинг ҳам тўрт эҳтимоли бор: Яъни, “чунки мен намозимни ўқиганман”. “Сенинг буйруғинг билан ўқимайман. Чунки сендан кўра хайрли зот менга намоз ўқишни буюрганлар”. “Фосиқ бўлганим учун ўқимайман”. (Бу уч ҳол ҳам куфр эмас). Аммо: “Ўқимайман, менинг зиммамда фарз эмас, менга намоз ўқиш амр қилинмаган”, –деса, бу ҳол куфрга элтади.

Бир киши “намоз ўқи” деса, иккинчи киши: “нафақага чиқсам, ишни қўйсам, кейин намозни ўқийман”, – деса ҳам кофир бўлади.

Бир киши “намоз ўқи” деган кишига: “Сен намоз ўқиб, нима орттирдинг, нима фойда кўрдинг?” –деса кофир бўлади.

Бир кишига “намоз ўқи”, дейилганида: “ Рамазон ойи келсин, ўқиймиз, чунки рамазон ойидаги бир ракаат намоз бошқа ойлардаги етмиш ракаат намознинг савобини берар экан”, – деса у кишини кофирликка етаклайди.

Рукуъ ва сужуднинг фарз эканлигини инкор қилган ва азонни масхара қилган кофир бўлади. Аммо азон айтгувчи муаззиннинг шахсий феълини кўзда тутиб масхараомуз гап айтса, унда кофир бўлмайди, гуноҳкор бўлади.

Бир кишига: “нега Қуръони карим ўқимайсан?”- дейилганида, ”тўйдим” ёки “ёқтирмадим”, – деса кофирдир.

Бир киши бошқа бирига: “Мусҳафнинг ҳаққини ол”, –деса куфрдир.

Тўртинчидан, илмга ва одамларга тегишли куфр сўзларни айтмаслик шарт.

Бир олим киши бир масала юзасидан гапириб турганида ёки бир ҳадиси-шариф ривоят қилаётганида: “албатта, бу пул учундир!”, “бугун иззат ва ҳурмат пулда, илмда эмас!”, – деган киши кофир бўлади.

Бир киши ёнидаги қўшнисига жиддий ёки ҳазил қилиб: “тургил, илм мажлисига борайлик”, – деса-ю, қўшниси: “уларнинг айтганларини ким қила оларди, илм мажлисидан менга нима фойда тегар эди?” – деса, кофир бўлади.

Бир киши бошқа бир кишига жиддий ёки ҳазиллашиб: “илм мажлисига борма, борсанг, хотининг талоқ бўлиб, сенга ҳаром бўлади”, –деса, унинг ўзи кофир бўлади. “Бир қозон гўшт қовурдоқ мен учун илм мажлисидан афзалдир”, – деса ҳам мусулмон киши кофирга айланади.

ҳукмлардан бирини масхара қилган киши ҳам диндан чиқиб кофир бўлади.

Бешинчидан, турли хил мавзулардаги куфр сўзларни тилга олмаслик керак.

“Иймон ортади ёки камаяди”, – деса куфр бўлади. “Кофир жаннатдами ёки дўзахдами?” – деган киши эса кофирдир.

Бир киши яна бирисига: “охират учун дунёни тарк эт”, – деса, у: “мен нақди турганда насияни нима қиламан?” – деса кофир бўлади. “Ҳалол ризқ егин”, – деган одамга “ҳаромни ҳалолдан кўра кўпроқ яхши кўраман”, – дегучи ҳам кофирдир.

“Ароқни ёки бошқа маст қилувчи ичимликларни жуда яхши кўраман, шуларни ичмасам яшай олмайман” – деган киши ҳам, “маст қилувчи ичкилик ҳаром эмас”, – деган киши ҳам кофирдир. Чунки бу одам ҳаромлиги шаръан аниқ бўлган нарсани ҳалол, дегани учун диндан чиқади.

Бир киши бир мусулмонни ноҳақ куфрда айбласа ўзи кофир, хотини талоқ бўлади. Гўшти ейиладиган моллардан бирини сўкса, Имоми Аъзам ҳукмига кўра, кофир бўлади. Имоми Муҳаммад ва Имоми Юсуф мазҳабларида эса кофир бўлмасдан, гуноҳкор бўлади.

Бир кишининг бошига турли мусибатлар тушса-ю, у Аллоҳга “уйимни, боламни, мол-у мулкимни, мансабимни олдинг, тағин нима қилмоқчисан, сенинг менга қилмаган ишинг қолдими?” – деса кофир бўлади. (Аслида у киши Аллоҳга “менга ўзинг тўзим бергин, эй ягона Аллоҳим, не қилсанг ҳам ўзинг Билгувчи ва Яратгувчимсан, мени ўзинг рост йўлингга солгин”, – дегани мақбул бўлар эди).

Бир киши кичик гуноҳ қилиб қўйса, унга имом масалани тушунтирса ҳам тушунишни мутлақо истамаса, “тавба қилинг”, – десалар, “мен нима айб қилдимки, тавба қилсам”, – дегани учун у киши кофир бўлади. Кичик ёки катта гуноҳни ҳалол, деган киши ҳам кофир ҳукмида бўлади.

Ушбу мақоламизда билар-билмас қилган хато ва камчиликларимиз содир бўлса, Сиз муҳтарам газетхонларимиздан олдиндан кечирим ва узрлар сўраймиз.

Қодирберган ҳожи Жумамурод ўғли, тарихчи ва исломшунос, меҳнат фахрийси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019