Маҳаллада янги дўкон очилди
“Чойкўл” овулининг “Шайх қалъа” мавзесида истиқомат қилувчи Ўринбой ота Бозорбоев оилавий тадбиркорликнинг ҳадисини олганлардан. Узоқ йиллар халқ таълими тизимида фаолият олиб борган Ўринбой ота Бозорбоев нафақага чиққач оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди, фарзандларига чорвачилик ва деҳқончилик илмини пухта ўргатди. Эндиликда отанинг ўғилларидан бири чорвадор, бири моҳир томорқачи. Хонадоннинг ўз чорвачилик минифирмаси, паррандачилик тармоғи айни пайтда мўл-кўл даромад манбаига айланган.
Яқинда отахоннинг кенжа ўғли Азамат Бозорбоев оилавий тадбиркорликнинг яна бир йўналишини ташкил этди. Оиланинг ўз маблағи ҳисобидан кундалик эҳтиёж моллари билан савдо қилувчи янги дўкон биносини қуриб, ишга туширди. “Саломат Бозорбоев” оилавий фирма-корхонасининг филиали сифатида ташкил этилган дўкон замонавий меъморий услубда қурилган бўлиб, харидорлар учун барча қулайликлар яратилган.
Pобия Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶