“ЭНГ НАМУНАЛИ ТОМОРҚА ЕР ЭГАСИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Туманимиз аҳолисининг хонадонлари томорқа ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорва молларини парваришлаш орқали ер эгаларининг қўшимча даромад манбаларини кенгайтириш, кундалик эҳтиёж учун зарур бўладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини томорқаларида етиштириш, ундан истеъмол, ички ва ташқи бозорга сотиш ёки қайта ишлашга топшириш эвазига катта даромад олишга эришаётганларни аниқлаш, ердан фойдаланиш маданиятини тўлақонли шакллантириш, намунали томорқа ер эгалари сафини кенгайтириш, ҳар бир маҳаллада томорқадан самарали фойдаланиш бўйича юқори натижаларга эришиш мақсадида “Энг намунали томорқа ер эгаси” кўрик-танлови эълон қилинган эди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши, туман Фермерлар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган танловнинг маҳаллалараро босқичида тумандаги барча фуқаролар йиғинларидан 294 нафар томорқа ер эгалари қатнашиб, 108 нафари иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган, секторлараро ўтказилган иккинчи босқичда эса 108 нафар иштирокчилардан 36 нафар томорқа ер эгалари туман босқичига йўлланма олишган эди.
Шу йилнинг 25 августида Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида “Томорқа – қўшимча даромад манбаи” шиори остида ўтказилган мазкур танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди ва ғолиблар аниқланди. Ўзларининг томорқа ерларидан унумли фойдаланиб, кўп қиррали фаолият олиб бориб, юқори даромад олишга эришган 9 нафар томорқа ер эгалари ғолиб бўлишди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶