“Бўзёп” овулида байрам бўлди
26 август куни Бўзёп овулидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган ушбу байрам тадбирида овул аҳолиси вакиллари, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт соҳалари ходимлари, узоқ-яқиндан келган меҳмонлар иштирок этишди.
Байрам тадбирида Бўзёп овул фуқаролар йиғини раиси Мақсуд Ешчанов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Гуласал Матёқубова, овул фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадрятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Гулзода Кобаева ва бошқалар сўзга чиқишиб, овулдошлари ва тадбир меҳмонларини энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик байрами билан муборакбод этдилар.
Байрам тадбирида овул Маданият уйи ходимлари томонидан куй, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Айниқса “Қайноналар Кенгаши” аъзоси Гулзода Трекешева томонидан ижро этилган Ватан ҳақидаги қўшиқлар байрам иштирокчиларига жуда манзур бўлди.
Овулда байрам шукуҳи давом этаяпти.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶