18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 14:14
Жамият 👁 851

ЭРТАНГИ КУНИМИЗГА ИШОНЧИМИЗ МУСТАҲКАМ

ЭРТАНГИ КУНИМИЗГА ИШОНЧИМИЗ МУСТАҲКАМ

Мамлакатимиз тамаддунида буюк ва таниқли инсонлар жуда кўп бўлган. Лекин, улар орасида бутун умрини ўз халқининг келажаги, фаровон турмуши ва тинч - осойишта яшаши учун бағишлаган бир инсон борки, бугун Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир фуқаро унинг номини ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олади.

Биринчи Президентимиз И.Каримов раҳбарлигида давлатимиз тинчлик ва фаровонлик, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслик йўлини танлади.

Ҳа, истиқлол шарофати билан амалга оширилган улкан ислоҳотлар муваққат обрў учун эмас, балки асрлар мобайнида эзилган ўзбек миллатини ҳеч кимга қарам бўлмайдиган, доимо қаддини баланд кўтариб яшайдиган, вужуди ва иймон-эътиқоди соғлом, маънавияти юксак, турмуши фаровон ва келажаги буюк халқ сифатида шакллантирди.

Биринчи Президентимиз эртадан кечгача пахта далаларида бола-чақа ва рўзғор ташвишидан бошқасини ўйламайдиган, содда, умидсиз, қашшоқ ҳолатда қолган, боши кулфатдан чиқмаган халқни «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва ҳеч қачон кам бўлмаймиз!» деб ишонтира билдилар.

Халқимиз уларга ишонди ва ўз раҳбарига эргашди, ҳар бир соҳада узоқни кўзлаб ишланган ислоҳотлар бошланди. Ўзбекистон қолоқ, иқтисодиёти бир ёқлама ривожланган, пахта якка ҳокимлиги ҳукм сурган ўлкадан саноати жадал тараққий этаётган замонавий қудратли давлатга айланди.

Юртимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз тобора гўзал ва обод бўлиб, янги қиёфа касб этди. Аҳолининг турмуш фаровонлиги ошди, халқаро доираларда Ўзбекистоннинг нуфузи баланд бўлди. Таълим-тарбия, илм-фан, соғликни сақлаш, маданият ва санъат, спорт турларини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар ўтказилди.

Жамиятимизда аёллар, кексалар ва ёшларнинг қадри юксалиб, уларга янада қулай шароит ва имкониятлар яратилди, миллий қадриятларимиз қайта тикланди.

Бутун умри давомида муаллимлик қилиб, эндиликда нафақа гаштини сураётган фахрий устозларимиз билан учрашиб қолдим. Улардан бири қўлларини очиб дуо қилдилар: «Оллоҳим, бизга олдин ҳам, ҳозир ҳам халқпарвар ва жасур Юртбоши берганингга шукурлар бўлсин!»

Олдинига мен бу дуонинг моҳиятини дарров англамадим, лекин иккинчисининг гапларидан сергак тортдим:

- Тўғри айтасиз, бугун одамлар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошлаб берган бунёдкорлик, элнинг тинчлиги, эзгулик ва яратувчанлик олдингидан ҳам шиддатлироқ кечаётганлигидан, ҳар бир куни янгиликлар, ўсиш-ўзгаришлар билан тўлаётганидан хурсанд. Илоҳим, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг умрлари узоқ бўлсин, юзга кирсинлар. Мартабалари бундан-да баланд бўлсин!

Қўлларимни дуога очсам, учинчиси сўраб қолдилар:

– Тавба, шу Юртбошимиз ҳеч тиним билмайдилар-да. Оллоҳ қувват берсин, шунча куч-қудратни қайдан олаяптилар-а?

Тўртинчиси унга танбеҳ берди:

– Қаердан бўларди? Сен билан менга ўхшаган оддий одамларнинг меҳри ва дуоларидан-да!

Бизнинг ҳамюртларимиз ўзи табиатан содда ва оқкўнгил, бағри саҳроларидай кенг, ишонувчан ва меҳнаткаш халқ. Улар билан хайрлашар эканман, содда, танти одамларнинг жайдари фалсафасидан кўнглим мамнунлик, шукроналик, ғурур, илиқлик ва хотиржамлик ҳисларига тўлаётганлигини сездим. Зеро, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг бугун кўнгли тинч ва эртанги кунига ишончи мустаҳкам. Негаки, юртда тадбиркорлик, ташаббускорлик ва яратувчанликка кенг йўллар очилган. Уларнинг тафаккури уйғоқ ва руҳлари баланд, боиси ҳар бир оддий фуқаронинг фикри бугун давлат миқёсида инобатга олинмоқда. Фарзандларидан умидлари катта, чунки бизда ёшларга эртанги кунимизнинг истиқболи сифатида қаралмоқда. Санайверсам, тугамайди...

Яхшиси, буни ҳар биримиз қалбимизда, қолаверса, ўз ҳаётимиз мисолида англаб етишимиз ва юртдошларимизга қайта-қайта уқтиришимиз лозим.

Санобар ХЎЖАМУРОДОВА, 40-сонли мактаб директори,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026