24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 19:23
Жамият 👁 997

ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

Бугунги кунда мамлакатимизни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, энг аввало қишлоқ жойларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларида фуқароларнинг яратувчанлик салоҳиятидан унумли фойдаланиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардандир. Шу мақсадда ва жойларда амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ҳар томонлама ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали шаклларини жорий этишни назарда тутган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туманлари, ҳудудлари ҳар бир ҳудуддаги ҳокимлар, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлинган эди.

Айни кунда туманимизда ҳам тўртта секторлар раҳбарлари тегишли ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли билан бевосита жонли мулоқот қилиб, муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, энг муҳими, меҳнаткаш халқнинг турмуши сифатини яхшилаш, одамларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш борасида фаолият олиб боришаяпти.

Бугун Сиз азиз муштарийларга туманимиздаги тўртта сектор томонидан жорий йилнинг 1-ярмида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берамиз.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида жами 8 минг 192 та хонадонда 50 минг 273 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Эҳтиёжманд оилалар сони 254 та, ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ишга яроқли аҳоли 412 нафар, иш билан банд аҳоли 15 минг 683 нафар, ногиронлар сони 1040 нафар, якка-ёлғиз кексалар 31 нафар, нафақадагилар сони 5 минг 215 нафарни ташкил этади.

Сектор ҳудудида 36 та ижтимоий соҳа объектлари, шундан 1 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 19 та умумтаълим мактаблари ва 1 та мусиқа мактаби, 14 та мактабгача таълим муассасалари, 2 та касб-ҳунар коллежи мавжуд.

1-сектор аъзолари жорий йилнинг I ярим йиллиги давомида маҳаллаларда уйма-уй юриб, барча хонадонларда икки маротаба бўлиб, уларнинг мавжуд муаммолари ўрганиб чиқилди ва ўрганиш жараёнида 339 та муаммо аниқланиб, шундан 330 таси жойида ҳал этилди.

Сектор раҳбари томонидан жорий йилнинг апрель-июнь ойларида жойларга чиқиб сайёр қабуллар ўтказиш бўйича режа тасдиқланди. Мазкур режага асосан барча тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда 9 марта сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда 652 нафар фуқаролар қатнашиб, 92 та турли муаммоли масалалар кўтарилди ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда барча муаммолар жойида бартараф этилди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 4 та кўп қаватли уйларнинг, жумладан Гулзор маҳалласи, Саховат кўчасидаги рақамсиз уй ҳамда Назир Раҳим кўчаси 1-уй, Қипчоқ кўчаси 37-уй ҳамда Қипчоқ овули ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг том қисми, йўлаклари, фасад қисми таъмирталаб ҳолатга келганлиги аниқланиб, мазкур таъмирталаб уйларда 2018 йилги давлат дастури доирасида 443,0 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

1040 нафар ногиронлардан 28 нафари реабилитация техник воситалари билан, жумладан, 14 нафари катталар ногиронлик аравачалари, 8 нафари болалар ногиронлик аравачалари, 4 нафари қўлтиқтаёқ, 2 нафари ҳасса, 6 нафар ногиронлар протез-ортопедия буюмлари билан таъминланди.

Кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 3 млн. 910 минг сўмлик 869 дона мевали дарахт кўчатлари, 4 млн. 813 минг сўмлик 1925 дона жўжалар тарқатиб берилди. 30 та кам таъминланган оилаларга газ плита билан бирга суюлтирилган газ баллонлари берилди.

Ўтган давр мобайнида 24 та оила кам таъминланган оилалар рўйхатидан чиқарилди. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 1-сектор ҳудудида кам таъминланган оилалар сони 254 тани ташкил қилади.

Шунингдек, кредит олишга эҳтиёжи бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилди ва жорий йилнинг I ярим йиллиги давомида ҳудуддаги 74 нафар ишсиз фуқароларга “Микрокредитбанк”нинг туман филиали томонидан жами 945 млн. сўм миқдорида 4 фоизли имтиёзли кредит ажратилди.

Жорий йилда 1-сектор ҳудуди Қипчоқ овули Бештом массивида ер майдони 0,02 га бўлган 10 та ҳамда Олмазор маҳалласи ҳудудида 32 та намунавий арзон уй-жойлар қурилиши режалаштирилди. Ҳозирги кунда ушбу уй-жой эгалари аниқланиб, қурилиш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Ҳудудни 2018 йилнинг I ярим йиллигида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат Дастури доирасида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича умумий қиймати 3 млрд. 604 млн. сўмлик 16 та лойиҳалар амалга оширилиб, уларда 52 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасида 2 млрд. 906 млн. сўмлик 8 та лойиҳалар амалга оширилиб, 32 та янги иш ўринлари, қишлоқ хўжалиги соҳасида 698 млн. сўмлик 8 та лойиҳалар амалга оширилиб, 20 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, “Тўлқин” овули ҳудудидаги “Амударё соҳили” фермер хўжалиги томонидан чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Халқаро молия институтининг валюта кредити ҳисобидан 172 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, 66 бош зотли қорамол олиб келинди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 1-сектор ҳудудида 38 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 1-сектор ҳудудида жорий йилнинг I ярим йиллигида жами 187 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлса, ҳақиқатда 190 та иш ўринлари яратилиб, режа 101,6 фоизга бажарилди.

Шундан, саноат соҳасида 11 та, хизмат кўрсатишда 8 та, қишлоқ хўжалигида 8 та, қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар, кўп қаватли турар жойлар ва йўл-муҳандислик инфратузилма қурилиши ҳисобига 40 та, ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобига 26 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 61 та, инвестиция лойиҳалари ва аввал хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш йўл хариталарини амалга ошириш доирасида 7 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 55 та, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали 14 та янги иш ўринлари яратилди.

Халқимиз узоқ келажакда эмас, бугундан яхши яшашни истайди. Уларга муносиб турмуш шароитларини яратиш, муаммоларини бартараф этиш секторлар фаолиятининг асосий вазифаси бўлиб қолаверади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026