ҲУДУДНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ МАСАЛАСИГА ЭЪТИБОР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА
Айни пайтда Қиличбой овул фуқаролар йиғини таркибидаги “Тошқалъа” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудни ободонлаштириш масаласига алоҳида эътибор берилаяпти. Шу боисдан ҳам маҳаллада ҳар чоракда бир марта атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария аҳволини яхшилаш, хонадонлар ва уларнинг атрофини тоза сақлаш масалалари муҳокама этилиб, бу борада учраётган камчиликлар бартараф этилади.
Жорий йилнинг 15 июль куни маҳаллла фуқаролар йиғинида ўтказилган йиғилишда ҳам ҳудудда ободонлаштириш ишларини жонлантириш масаласи муҳокама этилди.
Йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби Сапарбой Хўжақов, Қиличбой ММТП раиси Ёқуббой Аширов, МФЙ ободонлаштириш жамоатчилик комиссияси раиси Ўтамурод Абдуллаев, ИИБ участка профилактика нозири Адҳам Йўлдошевлар сўзга чиқишиб, ҳудудни ободонлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишларга ҳаққоний баҳоларни бердилар, камчиликларни бартараф этиш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.
Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
А. Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶