9,7 млрд. сўмлик 46 та лойиҳа амалга оширилди
Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш жойлари яратиш эвазига аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кўпгина саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.
2018 йилда жами 75 млрд. 198 млн. сўмлик инвестицияларни жалб қилиш ҳисобидан 130 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 469 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган эди. Шунинг 33 млрд. 16 млн. сўми тадбиркорларнинг ўз маблағлари, 36 млрд. 582 млн. сўми банк кредити, 700 минг АҚШ доллари эса хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган эди.
Йилнинг ўтган биринчи ярмида 9 млрд. 702 млн. сўмлик 46 та лойиҳа амалга оширилиб, 106 та янги иш ўринлари яратилди.
Шу жумладан, саноат соҳасида 958 млн. сўмлик 2 та лойиҳа амалга оширилди, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 2 млрд. 489 млн. сўмлик 25 та лойиҳа амалга оширилиб, 56 та янги иш ўрни яратилди. Қишлоқ хўжалигида 1 млрд. 255 млн. сўмлик 19 та лойиҳа амалга оширилди ва уларда 41 та янги иш ўринлари яратилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶