12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:20
Иқтисодиёт 👁 3,337

Коммунал хизматлар тўлови: бебаҳо бойликларимизга муносабат шуми?

Коммунал хизматлар тўлови:  бебаҳо бойликларимизга муносабат шуми?

Кузнинг сахий қуёш нурлари эркалайдиган иссиқ кунлари орқада қолиб, қиш яқинлашаётганидан дарак берувчи салқин ҳаво ҳукмронлиги бошланмоқда. Бундай дамларда табиий газ нафақат уйимизга, балки кўнглимизга ҳам илиқлик беради. Бундан ташқари овқат пишириш, чой қайнатишда ҳам газ уй бекаларининг беминнат дастёридир. Бугунги кунда табиий газнинг турмушимиздаги ўрни жуда улкан. Ана шу бебаҳо қулайликдан фойдаланиб сарфлаган газ тўламларини ўз вақтида тўлайдиган, тармоқда хизматлар сифатининг яхшиланишига ўз ҳиссасини қўшаётган юртдошларимиз кўпчилик эканлиги қувонарлидир.

Агар бу таъриф туманимизда табиий газдан фойдаланаётган барча хонадонларга ҳам тегишли бўлганида эди, соҳадаги кўпгина муаммоларга ўрин қолмас эди. Чунки сарфлаган табиий газимизнинг ҳақини ўз вақтида, олдиндан тўлаб қўйсак, бу бизнинг келгусида шу хизматдан узлуксиз фойдаланишимизга кафолат бўлиши ҳаммамизга аён. Ана шу оддий ҳақиқатни назарига илмай, қарздорлиги кун сайин ошиб бораётганига эътибор қилмай табиий газдан фойдаланаётган юртдошларимиз ҳам талайгина.

Жорий йил давомида "Амударё-тумангаз” филиали томонидан сарфланган табиий газдан дебиторлик қарзларини ундириш учун кўпгина чора-тадбирлар кўрилди. Эслатмаларни инобатга олмаган 2799 та хонадон жами 720 млн. 778 минг сўм қарздорлиги учун табиий газ тармоғидан ажратилди. 601 та хонадондан жами 169 млн. 400 минг сўм пул маблағи ундирилиб, тармоққа қайта уланди.

Шу нарсага эътибор қаратиш керакки қарздорликни ундириш учун хонадонларга кирилганида асосан уй бекалари, соҳиблари ҳозир имконияти бўлмаётганини, иложи бўлса, ҳисоб-китоб қилишларини айтадилар. Наҳот табиий газ ҳар ким ўз истагича фойдаланадиган, ҳақини истаган вақтида тўлаши мумкин бўлган товар бўлса? Йўқ, у халқимиз бойлиги! Ундан тежаб-тергаб фойдаланишимиз, ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб бориш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эмасми?

Шуни айтиш керакки, газ тармоғидан ажратилган хонадонлар тез муддатда имкон топишга эришадилар. Улар газ тармоғидан ажратилгани учун тариф калькуляциясига асосан қирқиш учун 23 468 сўм, қайта уланиш учун яна шунча маблағни қўшимча тўлайдилар.

Шу йилнинг январ-октябрь ойлари оралиғида 540 млн. 211 минг сўм қарздорлиги мавжуд 988 та хонадонлар суд ва нотариал идораларига ўтказилиб, ижрога қаратилди. Шундан 312 та хонадондан 144 млн. 417 минг сўмлик қарз ундирилди. Сарфлаган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўламай, қарздорлиги кўпайиб кетгани учун тармоқдан ажратилган айрим хонадонларда тармоққа ўзбошимчалик билан уланиш ҳоллари ҳам учрамоқда. Бундай шахсларга Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 101-моддасига асосан маъмурий жазо чоралари, агарда бир йил давомида такроран содир этса, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 185-моддасига асосан жиноий жазо қўлланилади. Бундан хулоса шуки, табиий газдан ҳар бир хонадон тўлаш  имконияти даражасида фойдаланмоғи лозим. Афсуски Манғит шаҳрининг "Навбаҳор” кўчасида истиқомат қилувчи Азимбой Жумабоев, Аҳмад Отажонов, "Ўрта қалъа” овулидан  Жумабой Жуманиёзов, Тўлибой Давлатмуродов, Янгибой Оллаберганов, Мадиёр Худойберганов, Қўчқор Адамбоев, Чоршам Вафоев, Икром Эшимбетов, "Юлдуз” кўчасида яшовчи Алишер Оллаберганов , "Хизр эли” маҳалласида яшовчи Бозорбой Ўрозбоев, "Бештом” маҳалласида яшовчи Ойбек Йўлдошевларнинг табиий газдан қарздорлиги икки миллион сўмдан ошиб, ҳатто баъзиларининг қарздорлиги тўрт миллионгача етганлиги учун огоҳлантирилишига қарамай, газ сарфидан қарзларини тўламаганлиги учун суд тартибида ундириш учун ижрога қаратилди. Бурўйхат туман миқёсида 988 та хонадонэканлигинақадарачинарли!Ахир уларнинг қарзи эвазигахизмат ҳақини ўз вақтида, ҳатто, олдиндантўлаб қўяётган фуқароларимиз ҳам жабркўрадида.Чунки қарздорликнинг ошиши табиий газетказибберишдаузилишларва бошқа муаммолар келибчиқишигазамин бўлиши барчага аёнҳақиқат.

Коммунал хизматлар учунтўламларниўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб бориш – мазкурхизматларданфойдаланувчиҳар бир фуқаронинг бурчи. Бироқ сарфлаган электр энергияси учун ҳақ тўлашни гўё "унутиб” қўядиганлар ҳам учрайди орамизда. Натижада дўрманлик Илҳом Эшимбетовдан 112800 сўм, Манзура Турсуновадан 107512 сўм, қипчоқлик Давлатбой Холимбетовдан 129450 сўм, Ражаб Манғитовдан 246 минг 241 сўм, Зулфия Ражабовадан 936674 сўм, куюк кўпирлик Ибодулла Ойимбетовдан 399650 сўм, холимбеглик Гулимбат Ўразимбетовдан 145820 сўм, чойкўллик Қодирберган Жуматовдан 66845 сўм, "Олмазор” маҳалласида яшовчи Мурод Аҳмедовдан 96550 сўм, "Ўрта қалъа” овулидан Икром Эшимбетовдан 185960 сўм электр энергиясидан қарздорлиги учун суд тартибида ундириб олинди. Қўшимчасига улар тармоқдан узилиш ва яна уланиш харажатларини ҳам тўладилар.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, тўлов интизомига риоя қилмаслик кўпгина қўшимча харажатларни, оворагарчиликларни келтириб чиқаради. Бундай ҳолларга йўл қўймаслик, тўламларни ўз вақтида тўлаш ҳамманинг фуқаролик бурчидир.

Шунингдек  шу йилнинг 8 октябридан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунига мувофиқ  электр ва иссиқлик энергиясидан мақсадсиз фойдаланган, зое кеткизган мансабдор шахсларга чора кўриш тартиби жорий этилди.

Мансабдор шахслар томонидан мазкур қонунбузарлик яна такрорланса, уларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 15 баробаридан 30 баробаригача жарима жазоси қўлланилади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026