“Yoshlar— kelajagimiz” Давлат дастури доирасида Амударёда қандай ишлар қилинмоқда? (+видео)
Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва шу асосида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида Президентимиз томонидан қабул қилинган “Yoshlar— kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармон ижросини таъминлаш борасида Амударё туманида ҳам кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди.
Давлат дастури доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида ташкил қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш, Давлат дастури доирасида олинадиган кредитлар бўйича кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар бериш, тегишли кўникмаларга эга банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш каби ишлар амалга оширилиши белгиланган.
Айни кунда Амударё туманида 12 та ишчи гуруҳлар тузилиб, улар хонадонма-хонадон юриб ёшларнинг муаммоларини ҳамда кредит олишга эҳтиёжини ўрганмоқда.
Ғ.Ешниёзов

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶