14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:08
Мақолалар 👁 2,654

НОМАЪЛУМ СИРДОШ

НОМАЪЛУМ СИРДОШ

Бу кўк дафтарнинг менда сақланаётганига анча йиллар бўлди. Тасодифан қўлимга тушиб қолган дафтардаги битикларни шу йиллар мобайнида такрор ва такрор ўқийвериб, улар мен учун деярли ёд бўлиб кетган.

Ўқиганларимни ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилишдан олдин кўп бор иккиландим. Биринчидан, бировнинг кўнгил сирларини бошқаларга ошкор қилиш одобдан эмас. Иккинчидан, юракдан чиққан бу дил сўзлари шу даражада кўнгилга яқинки, уларнинг қоғоз бетида шундоқ қолиб кетаверишига йўл қўймоқ ҳам катта гуноҳ. Ўқиб кўрган одам учун бу ҳам бир ибратда, деб ўйладим. Шу мақсадда уни Сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламан:

“Муҳаббат ва бахт нима?” Бу саволга ҳеч ким бир оғиз сўз билан жавоб бера олмайди. Бу савол шахсан менинг ўзимга берилганда ҳам гапиролмай, тутилиб қолишим аниқ. Лекин менинг ҳаётим яхши, бахтлиман, деб аниқ айта олишим мумкин. Негаки, бу дунёда мен учун энг азиз инсон – севгилим бор. Севганим ким бўлишидан қатъий назар, у мени чин дилдан севишини истар эдим...

Мактабнинг юқори синфида ўқиётган пайтимизда ўзимиздан бир синф кейинда ўқийдиган бир қизни севиб қолдим. У қандай фикрда, билмадим. Севгимни сир тутиб юравердим.

Охири сиримни синфдошим Доногулга айтдим. Ахир қизлар бир-бирлари билан тез тил топишиб кетади-ку, бир жавобини билиб берар деб ўйладим...

***

Мана Гулбаҳор билан бир-биримизга яқин бўлиб гаплашиб юрганимизга уч йилдан ошди. Албатта, бу оз вақт эмас. Бир йилнинг ўзида қанчалик янгиликлар бўлиб ўтмади, дейсиз. Энг муҳими, бу мен учун катта бахт эди.

Вақти келиб мен ҳам ўз тенгқурларим қаторида армияга кетдим. Икки йиллик хизмат давомида Гулбаҳордан бор-йўғи уч марта хат олдим. Соғинчларга тўла хатлари мени қувонтирса, хатни кам ёзаётгани хавотирга соларди. Охири бутунлай хат келмай қўйди.

Армиядан қайтиб келгач, Гулбаҳор билан учраша олмадим. Бирор хабар ҳам билолмадим. Чунки армиядан янги келган йигитлар ҳамманинг диққат-эътиборида бўлишади. Гулбаҳор билан учрашсам, уни гапга қўяман деб қўрқдим.

Бошқа томондан эса кейинги пайтларда хат ёзмай қўйгани учун ундан хафа эдим.

Кутилмаганда Гулбаҳор ишончли бир одамдан менга хат бериб юборибди. Хатни ўқиб ҳайрон бўлдим. У хатида энди менинг ёнимга келма, мен шундай сўзида туролмайдиган қизман, севаман деган сўзларимнинг бари ёлғон эди, деб ёзибди.

Унинг нега бирдан ўзгариб қолганига тушунмадим. Биринчи марта сенсираб хат ёзиши эди. Ўшанда бу хат Гулбаҳорнинг менга ёзган охирги хати эканлигини билмаган эдим.

Армиядан келиб ўқийман деган ниятим бор эди. Ўқишга киролмадим. Тошкентда кўп йиллар давомида ишлаб, қолиб кетдим.

***

Орадан анча вақт ўтгач, Гулбаҳорнинг қўшни қишлоқдаги бир йигитга турмушга чиқиб кетганини эшитдим.

Гулбаҳорнинг нега бирдан ўзгариб қолганлигининг сабабини орадан йигирма йил ўтгандан кейин билдим. Унинг ота-онаси йўқ эди. У қариндошларининг уйида яшар эди. Турган гапки, Гулбаҳор ҳар тарафлама уларга қарам бўлган. Уйидагилар унинг мен билан гаплашиб юрганини билиб қолиб, унга жуда азоб беришган. Бизнинг айтганимиз бўлади, биз айтган одамга тегасан, деб шарт қўйишган. Ноилож қолган Гулбаҳор барча ёмон отни ўз бўйнига олиб, мени ўзидан четлаштирган. Севгисидан эмас, севган одамидан воз кечиш қанчалик оғир бўлганини кейин тушундим.

Шунча йиллар давомида аламини ичига ютиб, ҳеч кимга сирини очмай яшайверган. Бардоши етганича яшаган...

Ҳаётнинг нақадар оғир синовлари кўп. Тақдир Гулбаҳорнинг ҳаётини қисқа қилиб яратган экан. Унинг вафот қилганини эшитиб, қаттиқ ларзага тушдим. Ҳарқалай олисда яшасак ҳам бир-бировга тилакдош эдик. Ўзимни жуда-жуда ёлғиз ҳис қилдим.

Бироқ ҳаёт ҳаётлигини, тирик одам тирикчилигини қилаверар экан. Тошкентда ишлаб юриб Айнура исмли бир қиз билан танишиб қолдим. Ҳечам катта шаҳарда ўсган қизларга ўхшамайди. Одобли, камтар қиз менга ёқиб қолди. Биз турмуш қуришга аҳд қилдик. Тақдирни қаранг-ки, унинг ҳам ота-онаси йўқ, қариндошлариникида яшар экан. Қишлоқи йигитга тегмайсан, деб улар бизга қарши чиқишди.

Биз қаршиликларга қарамай, Айнура билан турмуш қурдик. Сабаби иккинчи марта ҳам айрилиқ азобини тортишни истамадим. Қаршиликлар олдида бош эгиш энди менга муносиб эмас деб ўйладим.

Орадан бироз вақт ўтиб Айнуранинг қариндошлари қишлоқда эмас, биз айтган манзилда яшайсизлар, деб туриб олишди. Аввалига иккаламиз ҳам кўнмадик. Кейинчалик Айнура ҳам шуларнинг айтгани бўла қолсин, деб аввалги аҳдидан қайтди.

Мен қари ота-онамни ташлаб кетиб ичкуёв бўлиб яшамайман, нега доимо бизнинг турмушимизга бошқалар хўжайинлик қилишади, деб жаҳлим чиқди. Айнура ялинди-ёлворди. Бироқ мен кўнмадим.

Мен ўз сўзимда мустаҳкам турганим билан Айнура жоҳиллар олдида тез таслим бўлди. Аслида уларнинг мақсади биздан ўч олиш учун оиламизни бузиб юбориш эди. Айнура буни тушуниб етмади. Унинг иродасизлиги туфайли мен қўлимдан ҳеч нарса келмайдиган ҳолатда қолдим.

Пешонамда севиш бор, бирга яшаш йўқ экан-да, деган аччиқ хулосага келдим. Ўзбошимчалик билан уйланишимнинг оқибати кўнгилсизлик билан тугади. Ҳеч нарсага эришолмай, барчанинг олдида тилим қисиқ бўлди.

***

Қариндош-уруғларимизнинг маслаҳати билан барча ишларимни ташлаб қишлоғимга қайтиб келдим. Узоқ қариндошларимиздан бирининг қизига уйландим. Уни чин юракдан севдим деёлмайман. Бироқ бола-чақа, оилам олдида бурчимни унутмадим. Оиламга содиқ бўлдим. Фарзандларимни ҳеч кимдан кам қилмай ўстирдим.

Орадан йиллар ўтди. Ёшимиз улғайиб, хулқимиз ҳам шунга яраша ўзгарди. Бироқ бир вақтлар юракларни тўлқинлантирган туйғулар ҳали сўнган эмас. Мана Гулбаҳор билан танишганимиздан буён 40 йилдан зиёд вақт ўтибди. Шунча йилдан кейин ҳам буларни эслаб ўтириш ўринсиздек туюлади.

Эҳтимол, муштдай бошимдан бир қизни севиб қолиб, хат ёзиб, бошимга турли қийинчиликларни сотиб олганим учун мени енгилтакликда айбловчилар ҳам топилар. Лекин мен тўғри йўл тутганман, деб ўйлайман. Одамнинг ўз ўтмишида соғиниб эслайдиган бирор нарсаси бўлса – бу унинг ҳаётининг мазмунидир.

***

Умр ўтиб бормоқда. Бугунги кунда ҳар биримиз ўзга уйда, ўзга тақдир эгасимиз. Бироқ оловли ҳислар ўтмишни унутишга йўл бермайди.

Менга Гулбаҳордан эсдалик бўлиб 39 та хат, бир неча суратлар, байрам откриткалари, бир китоб ҳамда у турмушга чиқмасидан олдин менга бериб юборган шеърлар тўла дафтар қолган. Бир пайтлар Гулбаҳор уларни қайтариб беришимни қаттиқ илтимос қилганида ҳам кўнмаганман.

Бу хатлар менга қадрдон бўлиб қолган. Уларни шунча йиллардан бери авайлаб сақлаб келмоқдаман. Хатларни ҳар гал ўқиганимда ҳаяжонга тўламан, гўёки ширин ўсмирлик дамларимга қайтгандек бўламан. Улар оташин юракдан отилиб чиққан дил сўзларига тўла.

Булар – бир муҳаббат тарихи. Бу оламдаги соф бир муҳаббат ном-нишонсиз йўқолиб кетмаслиги учун ҳам уларни авайлаб-асрайман.

Ҳаёт оқими мангу, йиллар шу зайлда ўтаверади. Менинг юрагимда эса ҳамон оловли ҳислар сўнмаган...

Ҳаётда муҳаббат бир марта келади, дейишади. Мен бу гапларга тушунмайман ҳам, ҳазм қилолмайман ҳам.

Мен Гулбаҳорни севдим. Ёниб-куйиб севдим. Айрилиб-куйдим. Ҳозиргача уни тушларимда кўраман. Унинг қўллари теккан ҳар бир нарса мен учун азиз. Бу – муҳаббат эмасми?

Мен Айнурани севдим. Ёниб-куйиб севдим. Ундан ажралиб қолишни асло истамадим. Бир йигит ўз севгилиси учун қанчалик курашса, мен ҳам курашдим. Севганим билан қисқа муддат бирга яшаган бўлсам ҳам, ҳамон ўзимни бахтиёр сезаман. Уни унутолмайман. Бу-чи, муҳаббат эмасми?

Мен кимни севсам ҳам бутун вужудим билан севдим. Борлиғимни унга бағишладим.

Аммо алам қиладиган томони барча замонларда ҳам бизнинг турмушимизга бегоналар аралашди. Нега бизнинг орзу-ўйларимиз аро йўлда қолиб кетди. Айбимиз нима эди? Севганимизми?

Севишганларнинг бахтига зомин бўлган жоҳиллар лоақал бирор марта бўлса ҳам юракларида уларга ачиниш ҳиссини туйганмикан?

Бундай ўткинчи, аламли саволлар менинг юрагимни бир умр тирнаб, азоб бераверади.

Энди, бўлари-бўлди, бир одамчалик яшаяпман, шунга ҳам шукур, дейман-у, барибир нималигини билмасам ҳам ненидир, кимнидир кутиб яшайман.

Мен бир нарсага жуда ишонаман. Инсон қалби ҳамиша умидга, орзу-ҳавасларга, муҳаббатга тўла. Бу ҳислар ҳеч қачон сўнмайди.

“Номаълум сирдош”нинг сирларидан воқиф қилган:

Ўрозали РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019