ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
Туманимиз ёшларининг мазмунли дам олишларини таъминлаш, истеъдодларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, ноёб иқтидор эгаларини аниқлаш мақсадида “Ёшлар куни” байрами арафасида, 29 июнь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши, туман маданият бўлими, Республика ёшлар маркази туман бўлими ҳамда тумандаги 9- ва 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида “Истеъдод шоу” танлови ўтказилди.
Танловда умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларнинг ўқувчилари, “Баркамол авлод” болалар маркази тўгаракларининг иқтидорли ёшлари техника ижодкорлиги, тасвирий санъат, амалий санъат, рақс, анъанавий ашула ижрочилиги ҳамда шеърият йўналишлари бўйича иштирок этдилар.
Барча йўналишлар бўйича 100 нафардан зиёд иқтидорли ёшларни бирлаштирган “Истеъдод шоу” танлови иштирокчиларининг чиқишлари ҳар бир йўналиш бўйича тажрибали мутахассислар томонидан муносиб баҳолаб борилди.
Тадбир якунида энг иқтидорли ёшлар “Истеъдод шоу” танлови ташкилотчилари томонидан тайёрланган совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶