Фуқаролар йиғинларида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича ўқув-семинар бўлди
Мамлакатимизда ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш орқали фуқаролар билан ишлаш тизими янада такомиллаштирилмоқда. Шу боис бугунги кунда фуқаролар йиғинлари аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айланиб бормоқда.
26 июнь куни туман ҳокимлигида фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятлар бўйича мутахассислар учун “Маҳаллаларда аҳоли ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш тартиби” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда туман ҳокими ўринбосари М.Аҳмедова, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раиси А.Қўшаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари М.Сафарбоев, “Юсуф эшон бобо” жомеъ масжиди имом хатиби А.Матсапоевлар иштирок этди.
Семинарда М.Аҳмедова, А.Қўшаев, А.Матсапоевларнинг тегишли мавзудаги маърузалари ҳамда М.Сафарбоевнинг “Фуқаролар онгида юртга содиқлик, маданий меросимизга ҳурмат туйғуларини янада кучайтириш, ёшларни миллий умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш” мавзусидаги маърузаси тингланди.
Ўқув-семинарда фуқаролар йиғинлари масъулларига маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича тегишли вазифалар ҳам топширилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶