ПАРТИЯ ХОДИМЛАРИ БОЛАЛАРГА СОВҒА УЛАШДИ
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Халилла Ешимбетов, “Қорақалпоғистон тонги” газетаси бош муҳаррири Назира Матёқубовалар туманимиздаги болаларни қутлаш учун ташриф буюрдилар. Улар тумандаги мактабгача таълим ва ўрта таълим муассасаларида болалар учун яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд муаммолар билан қизиқдилар. Шунингдек, болаликдан ногирон бўлган “Бой овул” маҳалласида яшовчи Ирода Юсупова, Сарвиноз Очилбоевалар ва Навоий номли маҳаллада яшовчи Нафиса Эсамурадова, Умиджон Ўрозметовлар хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.
Болаларнинг яшаш тарзи билан танишиб, орзу-истаклари ҳақида суҳбатлашдилар.
Уларга вақтларидан унумли фойдаланиб, мутолаа билан шуғулланишлари учун бадиий китоблар ва бошқа қимматбаҳо совғалар бердилар.
Болалар ўзларига кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан ниҳоятда мамнун бўлдилар.
О.ХУДОЙБЕРГАНОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶