“БОЙОВУЛ” МАҲАЛЛАСИДА МИЛЛИЙ УРФ-ОДАТ ВА ҚАДРИЯТЛАР ҲАҚИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ.
Ҳар бир миллатнинг ўзига хос урф-одати ва анъаналари, қадриятлари бор. Улар авлоддан-авлодга ўтиб, халқ орасида қадрланади. Айниқса, ёши улуғ нуронийлар бу удумларни ёшлар онгига сингдириб, ўргатиб келишади. Ёшлар миллий анъана ва одатларни кексалардан ўрганиб камолга етади.
“Бойовул” маҳалласида “Ёшларнинг миллий урф-одат ва қадриятларга муносабати” мавзусида ўтказилган давра суҳбатига маҳалланинг пиру-бадавлат, нуроний отахонлари Бозорбой Холимбетов, Жумабой Ҳайтмуродовлар, онахонлар Қизларгул Эшимбетова, Бибижон Сийтимовалар таклиф этилди. Туман Амударё телевидениеси таҳририятининг “Одобли бола – эл кўрки” номли давлат гранти лойиҳаси доирасида ташкиллаштирилган бу тадбирда туман Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Шоира Якубова, “Тараққиёт кўзгуси” туман газетаси мухбири Озода Худойберганова, 16-сонли мактаб ўқитувчилари ва маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этдилар.
Оиласи элда намунали, фарзандлари юртга муносиб, ватанпарвар бўлиб вояга етган отахон ва онахонлар ёшларга Рамазон ойи фазилатлари, анъаналар, урф-одат ва қадриятлар, уларнинг моҳияти ҳақида сўзлаб бердилар. Ёшларнинг юриш-туриши, одоб-ахлоқида миллийлигимиз акс этиб туриши зарурлигини айтиб, ўз ўгитларини бердилар.
Давра суҳбати маҳалла ҳудудидаги 16-мактаб ўқитувчилари Наргиза Қурбонбоева, Гулзор Примова, маҳалла ёшлари Шаҳзода Рустамбоева, Қаюмжон Юсупов ва бошқаларнинг фикр-мулоҳазалари билан янада қизғин тус олди.
Ёшларнинг миллий урф-одат ва қадриятларга муносабати мавзусида ўтказилган давра суҳбати барчага манзур бўлди.
Бахтиёр Бобожонов,
16-сонли мактабнинг Маънавият ва маърифат
масалалари бўйича директор ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶