16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:22
Жамият 👁 1,295

ҚИПЧОҚ ШАҲАРЧАСИ ОБОД ВА ФАРОВОН ГЎШАГА АЙЛАНАДИ

ҚИПЧОҚ ШАҲАРЧАСИ ОБОД ВА ФАРОВОН ГЎШАГА АЙЛАНАДИ

Ободонлаштириш ва бунёдкорлик туйғуси – халқимиз учун маънавий мерос

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 29 мартда қабул қилинган “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари халқимиз, айниқса, қишлоқ аҳолисининг қалбига янада жўшқинлик бағишлади.

2018 йил 29 мартда қабул қилинган “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги ПФ-5386-сонли Фармони ҳамда “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сонли Қарорига асосан туманимиздаги “Назархон” овули ҳамда Қипчоқ шаҳарчаси “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, ушбу қарор ижроси юзасидан туман ҳокимининг 2018 йил 2 апрель санасида 261-сонли қарори қабул қилинди.

Туман ҳокимининг мазкур қарорига мувофиқ дастурнинг 2018 йил учун мўлжалланган мақсадли параметрлари ҳамда дастур доирасида 2018 йилда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг асосий кўрсаткичлари, қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг молиявий кўрсаткичлари билан бирга Дастурни амалга ошириш учун туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус штаб таркиби ҳамда туман комиссияси таркиби тасдиқланди.

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган Қипчоқ шаҳарчасида қандай ишлар амалга оширилади?

Ижодий гуруҳимиз билан Қипчоқ шаҳарчасида бўлиб, бу ерда дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдик.

Қипчоқ шаҳарчаси туманимизнинг шимолий кириш дарвозаси ҳисобланади. Амударё соҳили бўйлаб жойлашган 491 та хонадонда 2951 нафар аҳоли истиқомат қилади. “Обод қишлоқ” дастурига кўра, ҳудуддаги 200 та хонадонни таъмирлаш ва атрофларини ободонлаштириш режалаштирилган. Шунингдек, ҳудуддаги янгидан қурилган турар жойларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 2,9 км. узунликдаги электр тармоқлари қурилиб, эскириб, ўз муддатини ўтаб бўлган 33,2 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари модернизация қилинади. Қуввати 10-6 кВ бўлган 1 та трансформатор пункти янгидан ўрнатилиб, 5 та трансформатор пункти таъмирланади.

Аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида 137 дона суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш, 75 тонна кўмир ҳамда кўмир-брикет маҳсулотлари билан таъминлаш, 5,54 км. узунликдаги қишлоқ автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш, аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 1 та замонавий бекат ташкил этиш, ҳудуддаги мавжуд 20 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини таъмирлаш режалаштирилган.

Аҳолининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида 2 та тозаланган ичимлик суви сотиш шохобчасини қуриш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш учун ер майдонлари ажратилди ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, 350 млн. сўм маблағ йўналтириш режалаштирилди. Мазкур бунёдкорлик ишларини амалга ошириш учун 350 млн. сўм маблағ сарфланади ва қурилиш-бунёдкорлик ишлари пудратчи ташкилот “Манғитсервис” МЧЖ томонидан амалга оширилади.

Аҳолининг яшаш жойлари ҳам таъмирланади ва ободонлаштирилади

“Обод қишлоқ” дастурига кўра, Қипчоқ ШФЙ Ёшлар кўчасида жойлашган 1 та кўп қаватли уй атрофи ҳам ободонлаштирилиб, таъмирланади. “Амударё бино таъмир” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати тасарруфидаги мазкур кўп қаватли уйда 16 та хонадон мавжуд бўлиб, айни пайтда жиддий таъмирга муҳтож. Бу ердаги ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларига “Жумуртов тех-таъмир сервис” МЧЖ корхонаси масъул қилиб бириктирилган бўлиб, айни пайтда мазкур кўп қаватли турар жой атрофидаги ноқонуний қурилишларни бузиш ва ободонлаштириш ишлари якунланди. Уйнинг том қисмини янгидан профнастил билан таъмирлаш ҳамда фасад қисмини кўркам қиёфага келтириш ишлари якуний босқичда давом эттирилмоқда. Бу ишлар учун 163 млн. сўм маблағ сарфланади.

Бундан ташқари, аҳоли уй-жойларининг фасад қисмларини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари аҳолининг ўз ташаббуслари билан жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ҳудуддаги МТМ ва ўқув муассасаларида кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди

Шаҳарчадаги 2-сонли мактабгача таълим муассасаси биноси 1939 йилда қурилган бўлиб, 70 ўринга мўлжалланган. Аслида эса мазкур МТМда 101 нафар бола тарбияланмоқда. МТМ биносида замонавий таълим-тарбия ишларини олиб бориш учун етарли шароит йўқ. Ваҳоланки, ҳудуддаги 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар сони 214 нафарни ташкил этади. Фарзандларини МТМга бериш учун навбатда турган ота-оналар сафи кун сайин ошиб бормоқда. Айни кунда бу навбат рўйхати 60 нафардан зиёд. Қолаверса, МТМ биноси бугунги давр меъморий талабларига ҳам умуман жавоб бермайди.

Ушбуларни ҳисобга олган ҳолда “Обод қишлоқ” дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги туман комиссияси таклифига биноан 2-сонли МТМни шаҳарча ҳудудидаги бўш турган собиқ Қипчоқ ҳудудий шифохонаси биносига кўчириш режалаштирилмоқда. МТМни кўчириш таклиф этилаётган бино 2 қаватли бўлиб, МТМга мослаб таъмирлаш ишлари учун тахминий ҳисобда 1,5 млрд. сўм маблағ талаб этилади. Лекин болалар – келажагимиз. Келажак авлоднинг баркамоллиги учун хизмат қиладиган ҳар қандай тадбир хайрлидир.

Ҳудуддаги 11-сонли умумтаълим мактаби 630 ўқувчи ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда мазкур масканда 839 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. 1986 йилда қурилган мактаб биносининг спорт зали, қўшимча ўқув хоналари жиддий таъмирга муҳтож. Мазкур бинонинг 922 кв.м қисмида янгидан том ёпиш, яъни шиферлаш ишларини бажариш зарур. Бундан ташқари, мактаб биносининг 160 та деразаси замонавий «АКФА» ромларига алмаштирилиб, мактабнинг ичкари ва ташқари қисмида таъмирлаш-пардозлаш, 505 метрли иҳота-тўсиқларини ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

Ижтимоий муаммоларни ҳал этишга киришилди

Қипчоқ ШФЙ ҳудудининг янада кўркам қиёфа касб этишини, аҳолининг давлатдан рози яшашини таъминлаш мақсадида ижтимоий муаммоларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ер ва ердан фойдаланиш борасида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ноқонуний қурилишларга барҳам бериш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳимоя қилиш борасида самарали фаолият олиб борилмоқда. Ҳудудда 56 та ноқонуний қурилишлар аниқланиб, шундан 9 таси бузиб ташланди ва аҳолига ноқонуний қурилган қурилишлар бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари ҳақида тушунчалар берилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож деб ҳисобланган 36 та оила ҳисобга олиниб, уларнинг аҳволидан хабар олиш билан чекланиб қолмай, зарур дори-дармон маҳсулотлари билан таъминланди. 4 нафар кишига ногиронлик аравачалари, 3 нафар ногирон фуқарога эса протез-ортопедия буюмлари етказиб берилди. Жиддий даволанишга муҳтож бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 8 нафар кишига соғликни сақлаш тизими муассасаларида, санаторий-профилакторияларда даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

Ҳар куни ташаббус, ҳар куни изланиш

Давлатимиз раҳбари 26 апрелдаги видеоселектор йиғилишида «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга ўта жиддийлик билан ёндашиш зарурлигини, бу борада сусткашликка йўл қўймаслик, ҳар бир режавий тадбирнинг ўз муддатида амалга оширилишига вилоят ва туман ҳокимлари масъул эканлигини таъкидладилар. Демак, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ўта муҳим ва у муваффақиятли якун топиши шарт. Президентимиз таъкидлаганларидек: «Бу ишларни бугун ишламасак, эртага қилишимиз керак. Буни кутиб ўтирадиган замон ўтди. Ҳар куни ташаббус керак, ҳар куни изланиш керак. Ана шунда биз олдимизга қўйган вазифаларни бажара оламиз».

Демак, «Обод қишлоқ» дастурида белгиланган вазифалар – шунчаки вазифалар эмас, балки умуммиллий аҳамиятга эга, халқ тақдири, она юрт тақдири ва келажаги билан боғлиқ вазифалардир. Қолаверса, мамлакат аҳолисининг 49 фоизи яшайдиган қишлоқларимиз ободлиги – мамлакат ободлигидир. Қишлоқ аҳолиси ҳам яхши, замонавий шароитларда яшашга ҳақли. Буни унутишга асло ҳаққимиз йўқ!

Демак, Қипчоқ шаҳарчаси аҳолиси ҳам намунали турмуш тарзини орзу қилиб эмас, айнан шундай фаровонлик гўшасининг эгалари сифатида ҳаёт кечиришга, меҳнат қилишга ҳақлидирлар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019