12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Фан ва таълим 👁 5,486

ДАРСДА ЎҚИТУВЧИ ОДОБИ ҲАМ МУҲИМ

ДАРСДА ЎҚИТУВЧИ ОДОБИ ҲАМ МУҲИМ

Истиқлол туфайли мамлакатимизда фуқароларнинг эркин ва озод тараққий этиши учун кенг имкониятлар юзага келди. Халқимиз ўзининг бой тарихий мероси, маданиятининг ўлмас анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш, улуғ аждодларимизга муносиб баркамол авлодни тарбиялаш, тафаккур оламини соғломлаштиришдан иборат ғоят катта бунёдкорликка киришди. Халқ таълими тизимида олиб борилаётган улкан ислоҳотлар ҳам шулар жумласидандир.

Бугунги кунда собиқ иттифоқ давридагидек ўқувчининг дарсга қатнашиши, тинч ўтириши, тартибга риоя қилиши, неча баҳо олиши эмас, дарсда нимани ўрганиши, нималарга қизиқиши кучайгани, ўрганганларини амалиётда қўллай олиши ва ўз фикрини мустақил ўртага ташлай олиши ўқитувчи меҳнати натижаси ҳисобланади.

Юртимизнинг келажаги биз тарбиялаётган болалар қўлида экан, бу ўз навбатида ўқитувчи зиммасига улкан масъулият юклайди.

Замон тезкор, замон шиддатли. Болаларимизнинг орзу-интилишлари, қизиқишлари ҳам шунга монанд. Бу ўз-ўзидан ўқитувчилардан чуқур билимли, маънавиятли, оқил ва етук ахлоқли бўлишни тақозо этади.

Ўзбекистон халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 28 февралдаги буйруғига асосан умумий ўрта таълим мактаблар ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари қабул қилинди. У таълим тизимига жорий этилган ҳукуматимиз қарорлари, қоидалар ва умум эътироф этилган маънавий-ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, таълим муассасалари жамоа аъзоларининг муассасадаги ўзаро муносабатларида риоя этишлари шарт бўлган обод-ахлоқ тамойиллари, хулқ-атвор меъёрлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.

"Обод-ахлоқ қоидалари” – умумий ўрта таълим мактабларида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ёш авлодга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия бериш, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнининг сифати, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга шароит яратиш мақсадида қабул қилинган бўлиб, мамлакатимиздаги барча таълим муассасалари ўқитувчилари, ўқувчилари ва техник ходимлари учун мажбурийдир.

Тўққизта бобдан иборат "Одоб-ахлоқ қоидалари”да жамоа аъзоларининг одоб-ахлоқига оид қоидалар, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари, ўқитувчиларнинг ўзаро муносабатлари, мактаб жамоаси аъзоларининг обод-ахлоққа оид мажбуриятлари, мактаб жамоаси аъзоларининг одоб-ахлоқида ман этиладиган ҳолатлар, рағбатлантириш ва чора кўриш тартиби аниқ баён этилган бўлиб, бу қоидалар бизнинг 15-сонли умумтаълим мактабимиз фаолиятида ҳам дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўз ишини мазкур қоидалар асосида ташкил ўтган ўқитувчи ўқувчилар олдида ибрат бўлгулик маънавий қиёфа касб эта олади.

Кимнингдир яхши ишини эшитган одам албатта, ўқитган устозига раҳмат, дейди. Бу бежиз эмас. Ҳамманинг ҳам ҳаётида эришаётган ютуқларида мактаб таълимининг ўзига хос ўрни борлиги табиий. Бунинг  устига ўқитувчи юксак одоб-ахлоқи, юксак маънавияти, кенг дунёқараши ва меҳр-оқибати билан ҳам ўқувчиларга ўрнак бўла олса, унинг ўргатган билимларининг қадри янада юксалади.

Ҳа, ўқитувчилик шарафли ва айни пайтда масъулиятли касб. Ҳаётини ана шундай фидойиликка бахшида этаётган барча касбдошларимни 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни билан табриклайман.

Наргиза МАТЛАТИПОВА,

15-сонли умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026