“Бўз ёп” овулида сайёр қабул ўтказилди
Секторлар тизимида олиб борилаётган самарали фаолият натижасида аҳолини қийнаётган муаммоларга жойида ижобий ечим топилмоқда. Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида ҳар бир сектор ҳудудларда хонадонма-хонадон юриб, муаммолар аниқланмоқда ҳамда улар тегишли жойлар билан ҳамкорликда бартараф қилинмоқда.
Яқинда “Бўзёп” овулида шу ҳудуд бўйича сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Дилшод Ибрагимовнинг овул аҳолиси билан учрашуви, сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосари М.Аҳмедова ҳамда тижорат банклари, корхона-ташкилотлар масъуллари қатнашдилар.
Сайёр қабулда иштирок этган овул аҳолиси суюлтирилган газ баллони тўлдириш ва тарқатиш шохобчасини ташкил этиш, 10-мактабгача бориладиган катта йўл бўйидаги тунги чироқларни ишлатиш, уй-жой қуриш учун ер ажратиш, мактабгача таълим муассасаси ва овул ёшлари учун мини футбол майдончаси қуриш ҳамда бошқа муаммолар билан мурожаат қилдилар. Барча мурожаатлар жойида ўрганилди ва уларни ҳал қилиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.
Шу куни овулда яшовчи ногиронлиги бўлган фуқаро Боғила Йўлдошевага ногиронлик аравачаси топширилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶