ЎҚУВ ЙИЛИНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАЙМИЗ
Бизнинг мактабимиз туманимиздаги энг улкан таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Синфхоналаримиз кенг ва ёруғ. Турли фан, тил ўрганишга доир ва спорт тўгараклари фаолият кўрсатади ҳамда ўқувчиларнинг дарс жараёнида олган билиимларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Турли тадбирлар ўтказилиб, ўқувчиларнинг билимлари синовдан ўтказиб турилади.
Яқинда тугалланаётган ўқув йилида яхши кўрсатгичларга эришган ўқувчилар қадимий Хива шаҳрига саёҳатга олиб борилди. Бунингдек эътибор бизни яна ҳам қунт билан ўқишга чорлаяпти.
Мана ўқув йили тугаб, ўқувчилар ёзги таътилга чиқадиган кунларга ҳам оз фурсат қолаётир. Насиб қилса, таътилнинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланиб, бадиий адабиётлар ўқиб, билимимизни оширамиз.
Жамшид ГУЛИМБОЕВ, Азиза ЎРИНБОЕВА,
40-сонли мактаб 9-синф ўқувчилари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶