18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 07:58
Жамият 👁 1,521

Қипчоқда “Оила қадрияти – жамият таянчи” мавзусидаги учрашув ўтказилди

Қипчоқда “Оила қадрияти – жамият таянчи” мавзусидаги учрашув ўтказилди

Оила – ҳар бир инсон учун азиз ва қадрдон гўша. Дунёнинг энг машҳур шаҳарлари бўйлаб саёҳатлардан инсон зерикиши мумкин, лекин ўзининг мўъжзагина макони – оиласи бағрида ҳеч қачон зерикмайди. Ана шу макондагина у ҳузур-ҳаловат топади, орзулар оғушада хотиржам яшайди.

Амударё телевидениеси таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Одобли бола – эр кўрки” лойиҳаси доирасида Қипчоқ овулидаги Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежида овул фаоллари бўлган ўқитувчи-мураббийлар ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирокида ўтказилган “Оила қадрияти – жамият таянчи” мавзусидаги учрашувда оиланинг инсон ҳаётида нақадар катта аҳамият касб этиши, оила тутумлари ва оила қадриятлари ҳақида иштирокчилар томонидан қизиқарли ва фойдали фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашувда Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Аллаёр Болтабоев кекса авлод вакилларининг оила мустаҳкамлиги, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги маҳаллий ва миллий менталитетимизга хос урф-одатлар ҳамда оилалардаги маънавий-маърифий тарбия ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Амударё телевидениеси таҳририятит томонидан амалга оширилаётган “Одобли бола – эл кўрки” лойиҳаси ҳамкори, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошева “Оила қадрияти – жамият кўзгуси” мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида намунали оилаларнинг, нуроний отахон ва онахонларнинг катта ҳаёт тажрибалари асосида ёш оилаларни, уларда вояга етаётган ёш авлодни миллий урф-одат ва қадриятлар, анъаналарга садоқат руҳида тарбиялаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳақида, шунингдек эрта турмуш қуриш, қариндошлар никоҳининг  салбий оқибатлари, шунингдек ёшларнинг муомала маданияти, жамоат жойларида, оилада, тўй-маросимларда ўзини тутиши кийиниш маданияти хусусида батафсил тўхталиб, ўз фикрларини ҳаётий мисоллар орқали ифодалаб берди.

- Ҳаётга енгил-елпи қараш кўплаб бахтсизликларга сабаб бўлади, - деди фаол онахонлардан Гулистон Холмуродова. – Мен ҳаёт синовларига дош беролмай, эрта турмуш туфайли ўзини ва чақалоғини эплай олмай қийналган қизларни кўп кўрганман. Ҳатто ўз жонига қасд қилишгача борган қизларимизни биламан. Демак, турмушнинг бемаврид зарбаларига чидаш илмини билмай туриб турмуш қуриш – бу оиладек муқаддас тушунчага ҳурматсизликдир.

-Кўпинча  келинларимиз янги тушган уйда ўзи туғилиб-ўсган оиланинг тартибларини ўрнатишга ҳаракат қилишади, - Амударё агробизнес коллежи кадрлар бўлими бошлиғи Гулора Сафарниёзова ҳам ўз фикрини билдирди. – Бу нотўғри. Келин янги оила тутумларига сабр-тоқат билан мослашиши керак. Агар сабр қилса, янги оила тутумлари унинг учун олтин қоидага айланади. Ана шунда оиласи мустаҳкам заминга эга бўлади.

Учрашувда Қипчоқ овули фаолларидан Нодира Давлатбоева, Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи ўқувчи-ёшларидан Шоирахон Болтабоева ва Шаҳнозахон Янгибоевалар ҳам оила қадриятлари ҳар бир оила аъзоси учун муқаддаслиги ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Бўлиб ўтган учрашувда ҳар бир иштирокчи ўзи ва оиласи аъзолари учун ниҳоятда азиз ва муқаддас бўлган ўзбекона тутумлар, ота-оналик ва фарзандлик бурчлари, келинлик, ҳатто куёвлик масъулияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Учрашув яхши таассуротларга, мунозараларга бой, қизиқарли ўтди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

(Фото - http://milliytiklanish.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026