18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 08:18
Жамият 👁 1,761

8 май – Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро ҳаракати куни “Санитар постлар” мусобақаси – инсонпарварликка давъат этади

8 май – Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро ҳаракати куни “Санитар постлар” мусобақаси – инсонпарварликка давъат этади

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти мамлакатимиз ҳаётида ўзига хос ўринга эга. Жамият ёлғиз қариялар, иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, ота-онасиз қолган етим болаларга гуманитар, тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни парваришлаш, ижтимоий-гуманитар хизматлар кўрсатиш борасида кўпгина савобли ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу боис ҳам мамлакатимиз бўйлаб ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ҳисоб рақамига маблағ тўплаш хайрия куни деб эълон қилинган. Ушбу хайрия тадбирида Туман тиббиёт бирлашмаси, ДСЭНМ, №39, -11, -17, -61,-35-,73,-15- ва 40- сонли мактаблар ҳамда №40-МТМ, Амударё мелиорация ва сув хўжалиги, Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, 9-сонли болалар ва мусиқа мактаблари жамоалари фаол иштирок этишади.

Ҳар йили 8 май - Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамияти халқаро ҳаракати куни бутун дунёда, шу жумладан туманимизда ҳам кенг нишонланади. Ҳар галгидек бу йил ҳам ушбу санани муносиб нишонлаш мақсадида Қизил Ярим Ой жамияти туман бўлими томонидан тадбир ишлаб чиқилиб, Ёшлар Иттифоқи туман бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликда “Санитар постлар” мусобақаси ўтказилди. Мусобақа ўқувчи-ёшларни эркин фикрлаш ва мустақил ҳаракат қилишга ўргатиш, фавқулодда вазиятларда ўзини муҳофаза этиш, атрофидагиларга биринчи ёрдам кўрсатиш, уларни гуманитар (инсонпарварлик) фаолиятига қизиқтириш, беморларни уйда парвариш қилишда шахсий ва жамоат гигенаси қоидаларига амал қилишга ўргатиш мақсадида ташкил этилди.

Жорий йилнинг 28 апрель куни бўлиб ўтган “Санитар постлар” мусобақасининг якуний босқичида 76-сонли мактаб ўқувчилари 1-ўринни, 20-сонли мактаб жамоаси 2-ўринни, 69-мактабнинг ёш санитарлари 3-ўринни эгаллашди.

“Санитар постлар” мусобақасининг 1-,2-,3-ўрин соҳибларига мусобақа ҳомийси – Қизил Ярим Ой жамияти туман бўлимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда совғалари топширилди.

Шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган 42-сонли ва 16-сонли мактаблар жамоаларига мусобқада фаол иштирок этган 42-сонли ва 16-сонли мактаблар жамоаларига рағбатлантирувчи мукофотлар тақдим этилди. Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро ҳаракати куни олдидан ўтказилган ушбу мусобақа ўсиб келаётган ёш авлод қалбида инсонпарварлик, ҳар қандай вазиятда бир-бировни қўллаб-қувватлаш, зарур пайтда тиббий ва инсоний кўмак бериш туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ж.ЯВКАШЕВ, туман Қизил Ярим Ой Жамияти

туман бўлими ижрочи директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026