Журналистлар – маънавият тарғиботчилари
Туманимиз матбуоти – халқимиз ҳаётининг ойнаси. Мен узоқ йиллар тумандаги қурилиш ташкилотларида муҳандис бўлиб ишладим. Айни пайтда нафақада бўлсамда, тобора ривожланиб бораётган туманимиз матбуотининг доимий мухлисиман. Қарийб 50 йилдан бери туман газетаси мухлисиман. Эндиликда Амударё телевидениеси, “Тарққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари, “Жайхун садоси” интернет-радио канали мен учун энг севимли оммавий ахборот воситаларига айланган.
Туман матбуотининг дарғалари (Аллоҳ раҳмат қилсин) Собир Юсупов, Турсунбой Давлетов, Мансур Аҳмедовларнинг маънавий-маърифий соҳадаги хизматлари халқимиз учун жуда қадрли. Шунингдек, Гулнора Матёқубова, Саъдулла Хўжаниёзов, Хонимжон Ражабова, Алламберган Жуманиёзов, Робия Йўлдошева, Ойгул Ражабоваларнинг ижодидан ҳамиша баҳрамандман.
Айниқса, газета муҳаррири Ғуломжон Ешниёзовнинг тезкор замон талабларидан келиб чиқиб олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.
3 май – жаҳон матбуоти эркинлиги куни. Шу муносабат билан мен туманимиз матбуоти фидойиларини чин дилдан муборакбод этаман. Жамиятимизга ёт иллатларга қарши курашишда, шунингдек, халқимизни маънавий-маърифий юксаклик сари элтишдек машаққатли ва шарафли ишларида муваффақият тилайман.
Ойимжон Ўрозалиева,
Беруний номли маҳалла,
меҳнат фахрийси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶