Туманимизда фаолият юритаётган йирик корхоналар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари диққатига!
Амударё тумани статистика бўлимига тақдим қилинадиган 1-Молия шакли чораклик ҳисоботи 2018 йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб, ойлик ҳисоботга ўзгартирилди ва ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасигача тақдим этилиши белгилаб қўйилган. Ушбу ҳисоботни ўз вақтида тўлиқ тақдим қилишингизни сўраймиз.
Туманимизда фаолият юритаётган хорижий сармоя иштирокидаги кичик корхона ва микрофирмалар 2018 йилнинг 1-чорагидан бошлаб 1-инвест чораклик ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача ўз вақтида тақдим қилишлари лозим.
Давлат статистика ҳисобот шакли Интернет тармоғи воситасида давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 2.0 орқали элэктрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
eStat 2.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблон)ни Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Қорақалпоғистон Pеспубликаси статистика бошқармаси туман бўлими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶