Мактабда китобхонлик байрами
Жорий йилнинг 26 апрелъ куни Қиличбой овулидаги 15-сонли умумтаълим мактабида туманимизда давом этаётган “Оммавий китобхонлик ойлиги” доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбирда “Жайҳун илҳомлари” ННТ аъзоси А. Нафасов, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул котиби А.Жуманиёзов ва мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Д. Жумановалар сўзга чиқишиб, “Оммавий китобхонлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида гапирдилар.
Ушбу тадбирда “Сайёр китоб карвони” лойиҳаси бўйича ўқувчи-ёшлар “Жайҳун илҳомлари” ННТ нинг кўчма кутубхонасидаги китоблар билан танишдилар ва кутубхонага аъзо бўлдилар.
Шунингдек, ўқувчилар тадбир ўтказилаётган жойга “Китоблар олами” китоб дўконидан келтирилган китоблар билан ҳам танишдилар ва “Энг яхши совға - китоб” акцияси иштирокчилари сифатида бир-бирларига китоблар совға қилдилар. Шу акция пайтида ўқитувчи Шаҳноза Искандарова ўқувчиси Фазлиддин Эркабоевга, ўқитувчи Дилфуза Қўлбоева ўқувчиси Жавлонбек Олимовга китоб совға қилдилар.
Мактабда ўтказилган бу тадбир ҳақиқий китобхонлик байрамига айланиб кетди.
Фазлиддин ЭРКАБОЕВ,
мактабда ташкил этилган “Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶