Жамият
👁 920
Мактабнинг “Тасанно” гуруҳи Хива шаҳрида ўз санъатларини намойиш этишди




Амударё тумани Манғит шаҳридаги 38-сонли мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси Озода Аҳмедова ўқувчиларга ашула ва мусиқа фанидан дарс берибгина қолмай, мактабда ўтказиладиган турли маънавий-маърифий тадбирларнинг ҳам ташкилотчиси, мактабда ташкил этилган “Тасанно” ҳаваскор ўқувчи-ёшлар гуруҳининг раҳбари ҳамдир.
Яқинда “Тасанно” ҳаваскор ўқувчи-ёшлар гуруҳи аъзолари учун Хива шаҳрига саёҳат уюштиришди. Мактабнинг 1-7-синфлари ўқувчиларидан иборат мазкур гуруҳ аъзолари Озода Аҳмедова раҳбарлигида тарихий Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлиб, меъморий обидалар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек Хива шаҳрини зиёрат қилишга келган саёҳатчи юртдошларимизга ўз санъатларини намойиш этдилар.
P. Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶