24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 13:10
Жамият 👁 1,195

Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, уларни эзгу мақсад йўлида бирлаштириш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ўз фаолиятини самарали йўлга қўйиб, ёшлар ҳаётида алоҳида ўрин тутишга ҳаракат қилмоқда. Бугунги кунда иттифоқ ва унинг жойлардаги Кенгаши томонидан бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида ёшларнинг жамият ҳаётидаги фаоллиги ортмоқда.

27 апрель куни Ёшлар Иттифоқи туман Кенгашининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев, иттифоқнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абад Даниёров, иттифоқнинг туман Кенгаши раиси Маҳмуд Шерметов ҳамда Кенгаш аъзолари, фаол ёшлар, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда кун тартибидаги иттифоқнинг туман Кенгаши томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақидаги масала юзасидан Кенгаш раиси Маҳмуд Шерметовнинг ҳисобот маърузаси тингланди. Маҳмуд Шерметов ўз маърузасида туман Кенгашининг 2017-2018 йиллар мобайнидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларининг ижроси, молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳамда ёш тадбиркорлар ва фермерлар билан олиб борилаётган ишлар, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, ёшларнинг турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, диний экстремизм, терроризм, “Оммавий маданият” ва бошқа ёт ғояларга қарши курашиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тўй-маросимларни ихчамлаштириш, эрта турмушнинг, ёш оилалардаги ажралишларнинг олдини олиш кабилар бўйича бажарилган ишлари ва ўтказилган тадбирлар ҳақида ҳисобот берди. Шунингдек, ҳудуддаги “Ёшлар маркази” ҳамда ёшлар ижтимоий хизматлар марказлари, умумтаълим мактабларидаги Бошланғич ташкилоти етакчиларининг фаолиятларига ҳам тўхталиб ўтди. Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда ўтган даврда йўл қўйилган камчиликлар, муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларини ҳам киритди.

Ҳисобот йиғилишида иштирок этаётган иттифоқнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абад Даниёров сўзга чиқиб, туман Кенгашининг ўтган давр мобайнидаги фаолияти бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши номидан муносабат билдирди. Шу билан бирга галдаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

Йиғилиш якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳисобот Қурултойидан олдидан бўлиб ўтадиган иттифоқнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун кўрсатилган фаол ёшлар номзоди тасдиқланди.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026