18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 07:02
Жамият 👁 1,455

КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ – ИҚТИСОДИЁТИМИЗ РИВОЖИДА МУҲИМ ОМИЛ

КИЧИК САНОАТ  ЗОНАЛАРИ – ИҚТИСОДИЁТИМИЗ РИВОЖИДА МУҲИМ ОМИЛ

Дунё давлатларининг ривожланиш жараёнига назар ташлайдиган бўлсак, замонавий технологиялар асосига қурилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватлари ҳудудлар иқтисодиёти изчил тараққий этишига хизмат қилаётганига гувоҳ бўламиз. Оддий сўз билан айтганда, саноатни ривожлантириш орқали табиий бойликлар сероб бўлган жойлардагидан ҳам яхшироқ ҳаёт кечираётган, фаровонликка эришаётган давлатлар сафи кун сайин ошиб бормоқда.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда юртимизда ҳам саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2018 йилнинг 6 мартидаги “Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори фикримизнинг исботидир. Мазкур қарор билан Қорақалпоғистоннинг 6 та туманида, жумладан, бизнинг Амударё туманимизда ҳам кичик саноат зоналарини ташкил қилиш белгиланди.

Қарор асосида туманимиздаги “Амударё пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамиятининг эски биносини кичик саноат зонасига айлантириш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Бу масала бўйича туманда ишчи гуруҳ тузилиб, жами 14,3 гектар ер майдони, шундан 11 минг 803 квадрат метр қурилиш майдони ҳамда ҳудуддаги бинолар хатловдан ўтказилди ва ишчи гуруҳ томонидан қабул қилиб олинмоқда.

Ушбу кичик саноат зонасида ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган, янги иш бошлаётган тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш мақсадида бу жойдаги ер, бино ва бошқа иншоотлар учун тендер савдолари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ҳокимликнинг тармоқ дастурига киритилган, ўз бизнес режасига эга бўлган барча тадбиркорлар кичик саноат зонасидаги ер, бинолар ва бошқа иншоотлар учун ўтказиладиган тендер савдоларида иштирок этишлари мумкин.

Кичик саноат зонаси ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш шарти билан кўчмас мулкдан ижара асосида фойдаланиш даврида ижара тўловининг “ноль” ставкаси билан берилади. 5 йилдан кейин эса тегишли тартибда мулкка эгалик ҳуқуқи берилади.

Айтиш керакки, Президентимизнинг 2017 йил 18 январдаги Қарорига мувофиқ Қорақалпоғистоннинг, жумладан Амударё туманининг ҳам саноат соҳасида янги ташкил этиладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар 2022 йилнинг 1 январигача ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилган.

Шулардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётининг эҳтиёжларини, шунингдек, мавжуд минерал-хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмасини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналари ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар – “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, туманга хорижий инвесторларни жалб қилиш, ишлаб чиқаришга янги инновацияларни олиб келиш мақсадида туман тадбиркорларини Хитой халқ Республикаси, Сингапур, Бангладеш, Жанубий Корея каби хорижий давлатларга сафарга жўнатиш тизимли равишда йўлга қўйилади. Тадбиркорларни сафарга жўнатиш туман ҳокимлигида шакллантирилган рўйхат асосида ҳар чоракда амалга оширилади.

Янги барпо қилинаётган кичик саноат зонаси, аввало тадбиркорлар учун қулай муҳит яратиб, қолаверса, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшишга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Рашид САЛАЕВ, туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар,

хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва

кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш

масалалари бўйича ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026