Ёшлар етакчилари томорқаларга экин экишга кўмаклашмоқда
Тумандаги “Томорқага экин экиш ойлиги” жараёнларида Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши аъзолари фаол иштирок этиб, маҳаллаларда хонадонлар эгаларининг ўз томорқаларидан қандай фойдаланаётганликларидан хабардор бўлиш учун уйма-уй юриб, жамоатчилик назоратини амалга оширмоқдалар. Уйма-уй юриш жараёнида фахрий устозлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, томорқаларида экин экишларига, кўчатлар кўчиришларига, яқиндан кўмак берилмоқда.
“Чордара” маҳалласида ҳам иттифоқнинг туман Кенгаши 36-мактаб етакчиси Нигора Бозорбоева мактабдаги иттифоқ аъзолари бўлган ўқувчилар билан биргаликда хонадонлардаги томорқалар ҳолатини кўриб чиқдилар. Кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга кўмаклашилиб, ўз ҳисобларидан турли – мевали ва манзарали кўчатлар ҳадя қилдилар.
Кўчатларни биргаликда томорқаларига экиб ёрдам кўрсатган иттифоқнинг туман Кенгаши аъзоларидан маҳалла аҳли ниҳоятда мамнун бўлдилар.
О. Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶