Ёш шоир ижодига бағишланган “Мутолаа байрами”
Шу куни Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг маънавият ва маърифат хонасида Халқаро болалар китоблари куни муносабати билан коллеж ахборот-ресурс марказида “Мутолаа байрами” тадбири ҳам бўлиб ўтди. Тадбирни ахборот-ресурс маркази раҳбари Роҳатой Романова, кутубхоначилар Дилфуза Бойжонова ва Ирода Саъдуллаевалар ташкил этишди. “Мутолаа байрами” иштирокчилари бўлган ёш китобхонлар дастлаб коллежнинг 15 мингдан зиёд электрон китоб фондига эга ахборот-ресурс марказига саёҳат қилдилар ва ўз таассуротларини ўртоқлашдилар. “Мутолаа байрами” ҳақиқий китобхонлик ва шеърхонлик байрамига уланиб кетди. Байрам иштирокчилари Амударё туманидан етишиб чиққан ёш шоир Ўлмасбек Хўжаевнинг ижоди билан ҳам яқиндан танишдилар. Ёш шоирнинг “Туркистон дафтари” деб номланган янги шеърлар тўпламининг тақдимот маросими ёш адабиёт ихлосмандлари учун ҳақиқий маънавият сабоқларига айланиб кетди.
Тадбирда Ў. Хўжаевнинг устозлари Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Саъдулла Хўжаниёзов, “Янгиобод” МФЙ раиси Зебогул Ражабовалар Ў. Хўжаевнинг ижод майдонига илк қадам қўйган пайтидан то шоир сифатида шаклланишигача босиб ўтган машаққатли ва завқли ижод лаҳзалари ҳақида тўлқинланиб сўзладилар. Шундан сўнг “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси, шоир Аҳмад Нафасов, журналист Робия Йўлдошева ва бошқалар сўзга чиқишиб, Ўлмасбек Хўжаевнинг ижодига холис баҳо бердилар. Шунингдек, Амударё академик лицейи ўқувчилари Ў. Хўжаев ижоди ҳақида фикр билдирган таниқли адабиётшунос олимларнинг тақризларини ўқиб, эшиттирдилар.
Тақдимот маросимида 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ижросидаги концерт дастури намойиш этилди. Ҳаваскор шоир ва шоиралар ўз ижод намуналаридан ўқиб бердилар. “Мутолаа байрами” якунида шоир Ўлмасбек Хўжаев шеърият ихлосмандларига ўзининг ижодий режалари ҳақида сўзлаб, янги шеърларидан ўқиб берди.
Ўқувчи-ёшлар учун ҳақиқий китобхонлик лаҳзаларини ато этган “Мутолаа байрами”, Ўлмасбек Хўжаевнинг “Туркистон дафтари” шеърий тўплами тақдимоти барчага кўтаринки кайфият, маънавий руҳ бағишлади.
Робия Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶