Маҳалла кўприги қайта тикланди



Наврўз умумхалқ байрами арафасида Манғит шаҳрида янгидан ташкил этилган “Фаровон” маҳалласи аҳолиси бир қанча ободонлаштириш ишларини амалга оширишга муваффақ бўлдилар. Маҳалла аҳолсининг уюшқоқлик намуналарини кўрсатиб ҳаракат қилишлари натижасида кўчалар, ҳовлилар атрофларини тартибга келтирилиб, сув йўллари тозаланди ва кўплаб мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Айниқса Наврўз байрами арафасида “Фаровон” маҳалласи билан қўшни “Янгиобод” маҳалласи ўртасидан оқиб ўтадиган марказий коллектор устига қурилган кўприкнинг янгиланиши қувончли воқеа бўлди.
Кўприкни қайта таъмирлаш ишларига маҳалла фаолларидан Озодбой Аҳмедов, Гулмирза Аматов, Қувонч Боймуратов, Соатбой Қулмуратов, Pустам Аллақулов ва Ўрозимбат Якубовлар бош-қош бўлишди.
Бу ишда пайвандчилар Адилбой Давлатбоев ва Жавлонбек Давлатбоевлар фидокорона меҳнат қилишиб, кўприкнинг тез ва соз таъмирланишига муносиб ҳисса қўшдилар.
Ўн миллион сўмдан сал ошиқроқ маблағ эвазига қайтадан тикланган ушбу кўприк маҳалла аҳолиси ҳамжиҳатлигининг намунаси бўлди, десак асло янглишмаймиз.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶