Аҳоли Секторлар фаолиятидан рози бўлаяпти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 11 августдаги 565-сонли қарорига асосан қабул қилинган туман ҳокимининг 2017 йил 16 августдаги 514-сонли қарори бўйича туман ҳудуди 4 та секторга бўлиниб, бу секторларда фаолият кўрсатадиган ишчи гуруҳлар тузилган эди.
Айни кунда ушбу секторларда ҳар ҳафтанинг душанба кунида “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш”, сешанба кунида “Тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқи”, чоршанба кунида “Вояга етмаганлар ҳуқуқларининг таъминланиши, улар ўртасида назоратсизликнинг олдини олиш”, пайшанба кунида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш”, жума кунида “Бозор инфраструктурасини ривожлантириш”, шанба кунида “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш”, якшанба кунида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижалари” ҳақидаги масалалар ўрганилмоқда.
Секторларда фаолият кўрсатаётган ишчи гуруҳлар харакатлари ҳудудларда аҳоли ижтимоий ҳаётининг яхшиланишига ҳамда соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг янада жадаллашувига самарали таъсир кўрсатмоқда.
Тумандаги Секторлар раҳбарлари “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида маҳалла ва овулларда истиқомат қилаётган нуроний фахрийларга, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож фуқароларнинг хонадонларига боришиб, уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатишди.
Жумладан, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Дилшод Ибрагимов раҳбарлигидаги 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари “Дурунки” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирон Аминбой Ўрозимбетовга, “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган фуқаро Роза Қодировага, Жумуртов шаҳарчасида яшовчи кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган фуқаро Е Ўрозалиевага, “Бой овул” маҳалласида яшовчи фуқаро Дилфуза Ахмедовага, “Дурунки” маҳалласида яшовчи кам таъминланган фуқаро Турсин Мадатовага, Куюк кўпир овулида яшовчи кам таъминланган фуқаро Шоҳсанам Атаниязовага ёрдам сифатида озиқ-овқат маҳсулотларини топширдилар
Секторлар томонидан амалга оширилаётган бундай саҳоватли ишлардан аҳолининг розилиги тобора ошиб бораяпти.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶