“Ёш қутқарувчилар” клубига аъзолар танланди
Бугунги кунда табиат ҳодисаларига боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ҳар хил фавқулодда вазиятларнинг тез-тез содир бўлаётгани инсонларнинг ҳаётини хавф остида қолдирмоқда. Шу боис ўқув муассасаларида ўқувчиларга фавқулодда вазиятлар ҳамда ўз ҳаётини хавфдан ҳимоя қилиш йўллари ҳақида тушунчалар бериб борилади.
Касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларга бу бўйича маълумотлар дарслар давомида берилиб борилиши билан бирга “Ёш қутқарувчилар” клублари ҳам ташкил этилмоқда.
Амударё Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ташкил этилган “Ёш қутқарувчилар” клуби аъзолигига қабул қилиш учун ўқувчилар ўртасида танлов ўтказилди. Танловда ўқувчиларнинг абжирликлари, чаққонликлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича билимлари шартлар асосида синалди ва шартларни бажара олган эпчил, билимли ўқувчилар саралаб олинди.
Танлов якунида саралаб олинган ўқувчилар “Ёш қутқарувчилар” клуби аъзолигига қабул қилинди ва уларга вазифалари ҳақида тушунчалар берилди.
Сарвар Шукуруллаев,
коллеж ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶