12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Фан ва таълим 👁 3,201

Очиқ эшиклар куни

Очиқ эшиклар куни

Ҳозирги кунда ўқувчи-ёшларга турли касб сирларини ўргатиш, қизиқишларига қараб мактабда олган билимларини ривожлантириш, уларни ҳаётга тайёрлаш мақсадида туманимизда 2011 йилдан бошлаб "Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази фаолият олиб бормоқда.

Марказимизга б ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар жалб қилинган. Уларга 35 нафардан ортиқ педагог - ходимлар ўз билим ва тажрибаларини ўргатиб келмоқда. "Баркамол авлод” болалар марказимизда техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишлари бўйича "Компьютер дизайни ва графика”, "Бичиш-тикиш”, "Мунчоқли безак”, "Тўқиш”, "Ёш мусаввир”, "Ёш ўлкашунос”, "Ёш эколог”, "Фольклор” ва бошқа тўгараклар самарали фаолият кўрсатмоқда. Ҳар йили ўқувчиларнинг қизиқиши ва талабига мос янгидан тўгараклар ташкил қилинмоқда. Марказда ёшларни ҳар томонлама баркамол, маънан етук инсонлар қилиб тарбиялаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар тез-тез ташкил қилиб турилади. Ўтган ўқув йилида марказимиз ўқувчилари туманда ва Республикада бўлиб ўтган кўрик танловларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгалладилар.

Ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши учун уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, қизиқиш ва интилишини қўллаб-қувватлаш, болалардаги ижодий қобилиятларни ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни танлаш мақсадида "Баркамол авлод” болалар марказида ва марказ томонидан туманимиздаги мактабларда ташкил қилинган тўгаракларда 2013-2014 ўқув йилининг 16 сентябрь куни "ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ўтказилади. Бунда тўгарак раҳбарлари, ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар қатнашадилар. Ўқувчиларга касбий билимларни берувчи стендлар, ўқувчилар томонидан яратилган ижод намуналарининг кўргазмалари намойиш этилади. Ўқувчилар билан суҳбат ва учрашувлар ташкил қилинади. Мулоқотларда "Баркамол авлод” болалар марказининг мақсад ва вазифалари аҳамияти, тўгаракларнинг моҳияти ҳақида батафсил фикр юритилади. Бундай ҳаракатлар боланинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун касб-ҳунарнинг аҳамияти ва заруратини чуқур англашга хизмат қилади. Ҳар бир ўқувчининг иқтидори ва истеъдодига қараб "Баркамол авлод” болалар марказидаги тўгаракларга жалб қилинади. Ҳар бир ўқувчи - эртамиз бунёдкори. Унинг қизиқиши ва қобилиятини аниқлаб, ҳозирданоқ аниқ мақсад сари йўналтириш етук мутахассис тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимизнинг буюк келажагини айнан ўз касбининг усталаригина қура олади. "ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”га қатнашиб, фарзандларининг қизиқиш ва қобилиятларига қарабуларнинг касбий тўгаракларга аъзо бўлишига кўмаклашиш мақсадида 16-сентябрь куни сиз азиз ота-оналар ва ўқувчиларни лутфан таклиф қиламиз.

Санамжон Қурбонова,

"Баркамол авлод” болалар маркази услубчиси.

(Фото-http://www.sharq.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026