“ЁШ ЮЛДУЗЧАЛАР” ЯНА ҒОЛИБ БЎЛДИ

Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ўтказилган “Камалак” болалар ташкилотининг “Энг намунали сардорлар Кенгаши” танловида қатнашиб, 1-ўрин ғолиби бўлган 36-мактабнинг “Ёш юлдузчалар” жамоасига ҳудудлараро босқичга йўлланма берилган эди.
Тўрткўл туманида ўтказилган “Энг намунали сардорлар Кенгаши” танловининг ҳудудлараро босқичида туманимиз номидан “Ёш юлдузчалар” жамоаси Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманларининг ғолиб жамоалари билан билим ва маҳоратларини синашдилар.
“Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” шиори остида бирлашиб, ўз иқтидорларини намойиш этган жамоалар орасида туманимиздан иштирок этган 36-мактабнинг “Ёш юлдузчалар” жамоаси танловнинг ҳудудлараро босқичи 1-ўрин ғолиби бўлди.
“Ёш юлдузчалар” жамоаси “Энг намунали сардорлар Кенгаши” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶