ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ
Президентимиз ташаббуслари билан давлат идораларининг халққа хизмат қилиши борасида йўлга қўйилган тизим бўйича раҳбарлар бевосита фуқаролар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топмоқда ва камчиликларни аниқлаб, бартараф этмоқда.
Электр энергияси таъминоти бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида туманимизга “Ўзбекэнерго” АЖ Бошқаруви раиси У.Мустафоев, Умумий бўлим бошлиғи Н.Ботирова, “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи З.Керимзатов, туман ҳокими С.Йўлдашев ҳамда корхона-ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла ва фуқаролар йиғинлари раислари, фуқаролар иштирок этдилар.
“Ўзбекэнерго” АЖ Бошқаруви раиси У.Мустафоев мамлакатимизнинг ҳар бир соҳасида бўлгани каби мазкур тизимда ҳам юртимиз аҳолисига сифатли электр энергияси етказиб бериш борасида ишлар такомиллашаётганини, Президентимиз ташаббуси билан “Гидроэнерго” АЖ ташкил этилганлигини, тизимни ислоҳ қилиш бўйича қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинганлигини, шу асосда электр тармоқларини янгилаш тадбирлари босқичма-босқич бажарилаётганини сўзлади.
Фуқаролар ва баъзи корхоналар томонидан электр энергиясига талаб ортиб бораётганлигини инобатга олиб, қуввати паст бўлган трансформатор пунктлари юқори қувватли тарнсформаторларга алмаштириш ҳамда шу каби бошқа муаммолар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатлар бўйича тегишли идора ва вазирликларга таклифлар киритилди.
Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶