“Зулфияхоним эл ардоғида”
Туманимиздаги 55-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллудининг 103 йиллигига бағишлаб ўтказилган адабий-мусиқий тадбир буюк қалб соҳибаси, садоқат ва вафо, дўстлик ва тинчлик куйчиси – Зулфияхонимнинг халқимиз ардоғидаги улуғ ва муҳтарама зот эканлигини яна бир бор намоён этди.
Адабий-мусиқий тадбирда мактабнинг 8-синф ўқувчиларидан иборат “Мушоира” ва “Зулфияхоним издошлари” жамоалари ўртасида Зулфияхоним ижодидан баҳри-байтлар айтишуви, шоиранинг машҳур шеър ва достонлари асосидаги мушоира, бундан ташқари, баҳорни мадҳ этувчи мусиқий тароналар барчага хушкайфият бағишлади. “Зулфияхоним эл ардоғида” деб номланган мазкур тадбир, якунида фаол иштирокчилар мактаб маъмурияти томонидан муносиб тақдирландилар.
Ёрқиной Аҳмедова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶