Иқтидорли ёшлар – фахримиз
Худойшукур “Ёш Ал-Хоразмийлар” кўрик танловининг Pеспублика босқичида иштирок этади
31-сонли мактабда жорий йилда 2 та 10 синфларни ўқитиш йўлга қўйилди. Бу 9-синфларни тугатаётган ўқувчиларга таълимни ўз мактабида, ўз синфдошлари билан бирга давом эттириш имкониятини яратди. Бунинг ижобий самаралари ўқувчиларнинг ўзлаштиришларида, дарслар жараёнидаги фаоллигида намоён бўлмоқда.
Айниқса 10 а синф ўқувчиси Худойшукур Болтабоевнинг эришаётган ютуқлари барчага намуна бўлаётир.
У математика фанини алоҳида қизиқиш билан ўрганади. Шу фан ўқитувчиси Ғуломжон Юсупов унинг бу интилишини қўллаб-қувватлаб, алоҳида ҳам шуғулланади. Натижада у 7-синфда ўқиб юрган вақтларидан бошлаб, фан синовларида, турли кўрик-танловларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келди.
2017-2018 ўқув йилида Худойшукур фанлар олимпиадасининг туман босқичида ғолиблар сафидан жой олиб, республика босиқида иштирок этди. Шунингдек “Ёш Ал-Хоразмийлар” кўрик-танловида ҳам муваффақиятли қатнашиб, Қорақалпоғистон республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Айни кунларда иқтидорли ўқувчимиз ва унинг устози Ғуломжон Юсупов кўрик-танловнинг навбатдаги босиқичига пухта ҳозирлик кўришаяпти.
Махсуда ХУДОЁPОВА, шу мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶