ЎҚУВЧИЛАP ДАВОМАТИНИ ЯХШИЛАШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
2018 йилнинг 1 февраль куни Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида туман ИИБ профилактика инспекторлари М.Махмудов , З.Кенжаев, Қиличбой овул фуқаролар йиғини “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари О.Pаҳимовлар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда коллежнинг барча ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этдилар.
Йиғилишда “Туманда ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, таълим муассасаларидаги машғулотларга сабабсиз келмаётган ёки мунтазам қатнашмаётган ўқувчиларни аниқлаш, улар билан профилактик –огоҳлантирув тадбирларини олиб бориш, ўқишга қайтаришни таъминлаш чораларини кўриш, кенг қамровли “Давомат” тадбирларини амалга ошириш” масаласи муҳокама этилди.
Йиғилишда ИИБ профилактика инспекторлари А.Юлдашев, М.Маҳмудов ва З.Кенжаевлар сўзга чиқишиб, вояга етмаган ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “Вояга етмаганлар ўртасида назоратчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонун ва бу борада Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича тушунчалар бердилар ҳамда таълим муассасаси, оила ва маҳалла ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали давоматларни яхшилаш масаласида ўз фикрларини билдирдилар.
Йиғилиш якунида муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Муҳаммад ТОЖИБОЕВ, коллежда ташкил
этилган “Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶