Мутолаа аҳамияти тарғиб этилди
Бугунги ахборот оқими тобора жадаллашаётган даврда ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиши, баркамол бўлиб вояга етишида китоблар мутолаасининг ўрни беқиёсдир. Чунки китоблар беминнат дўст, устоздир. Ундан қанча кўп баҳра олиш инсон маънавиятини шунчалик юксалтиради, руҳий озиқ беради.
Яқинда 21 - сонли мактабда “Жайхун илҳомлари” ННТ, “Маънавият ва маърифат маркази” туман бўлими, Ўзбекистон МТДП туман Кенгаши ҳамкорлигида китоб мутолааси, мутолаа маданияти ва А.Навоий адабий меросини ўрганишнинг аҳамиятига бағишлаб ўтказилган тадбир шу мақсадга қаратилди.
Тадбирда “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси А.Нафасов кун тартибидаги мавзу юзасидан маъруза қилди. Ўқувчилар ижросида А. Навоий ижодидан намуналар ўқилди.
Тадбир иштирокчилар кўнглида бадиий асарлар мутолаасига, хусусан Навоий ижодини ўқиб-ўрганишга қизиқишини оширди.
О.Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶