18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 02:28
Жамият 👁 1,278

ТЎЙ – УМP БЎЙИ ЙИҒИБ, БИP КУНДА СОЧ, ДЕГАНИ ЭМАС!

ТЎЙ – УМP БЎЙИ ЙИҒИБ, БИP КУНДА СОЧ, ДЕГАНИ ЭМАС!

Фарзанд тарбиялаётган ҳар бир инсон унинг камолини кўришни, ўзидан кўпайиб, тиниб-тинчиб кетишини орзу қилади. Топганларини уларнинг тўйига асрайди, оталар бузоқ боғлаб, 2-3 йиллаб боқади, аёллар топганини сандиққа ташлай бошлайди. Ахир тўй баҳона, узоқ- яқиндан меҳмонлар келади, узоқ кўришмаган қариндош-уруғлар бир-бирларининг меҳрига тўяди. Уларнинг кўнглини олиб, ҳурмати учун борини дастурхонга тўкади.

Кейинги вақтларда турмушимиз тўкинлашиб, айрим кишиларнинг манманлиги сабабми, тўйларимизда ортиқча чиқимлар, дабдабалар кўпайиб қолди. Ўғил уйлантирмоқчи бўлган хонадонда фотиҳа тўйи, маслаҳат, кенгаш, қиз зиёфати учун харажатлар, тўй куни кундузи келин келди, кечқурун базм, эртасига иш буюрар – борингки, ҳафта мобайнида ҳар куни тўй, ҳар куни чиқимдорлик.

Айтайлик, қиз зиёфатини олинг. Бизга қўшни вилоят бўлган Хоразм вилоятида қизлар базми йўқ. Бу маросимнинг номи “Қизлар базми”. Ўйлаб кўринг, нега бу базмга эркаклар, катта-кичик, бутун эл таклиф қилинади. Бугун баъзи оилаларда қизлар базмига куёв ҳам ўз ўртоқлари билан ташриф буюрмоқда. Бу қайн элига бўлган ҳурматсизлик эмасми?

Қиз узатаётган оила қизининг эртага борган жойида тиниб-тинчиб кетишини ўйлайди, кексаларимиз қиз остонадан чиқаётганида “Борган жойингда тошдай қотиб, сувдай сингиб кетгин”, деб дуо қилишади. Қизлари тушган ерида қийналмасин, деб унга идиш-товоқ, кўрпа-тўшак, мебель дегандай, жами рўзғор буюмларини олиб беришади. Катта харажат қилиб, дастурхон безашади, келин бўлмиш ижарага кўйлак олиб кияди, уям фалон пул туради. Қиз йиғинга йигитлар ташриф буюргач, уларга ичкилик берилади. Ичкилик ичиб, ўртада сакраётган йигит-қизларни оналари эргаштириб келган кичкина қизчалару, ҳали норасида болакайлар оғзини очиб, «ҳавас» билан кузатади.

Биз – «Жумуртов» ШФЙ ходимлари овул оқсоқоллари билан бу борада тез-тез маслаҳатлашиб турамиз. Бобур номли, “Оқ олтин” ОФЙлари, “Жумуровул” МФЙ оқсоқоллари билан бир фикрга келиб, қиз зиёфатларини уй ичкарисида, қизнинг яқин ўртоқлари, қуда томондан 4-5 қизлар билан камчиқим қилиб ўтказишга келишиб олдик.

Тўй кунги “гулянка” муаммосини ҳам ҳал қилиб олсак, кўпгина кўнгилсизликларнинг олди олинган бўлар эди. Ичиб олган ёш-ялангларнинг машиналарда ўзаро пойга ўйнаши ёки йўлларда тартибсиз ҳаракат қилиши туфайли қанча йўл-транспорт ҳодисалари содир қилинмоқда. Мактаб, коллеж ўқувчиларининг фалон пулга машина кира қилиб, келин-куёвлар орасида сайр қилишлари қайси ота-онага керак? Бунинг ўрнига куёв-келин ўз янгалари, гувоҳлари иштирокида шаръий никоҳ ўқитиб, кейин ФҲДЁ бўлимида никоҳини расман қайд қилдирсалар, мақсадга мувофиқ эмасми? Бола туғилгач, унга гувоҳнома олиш учун никоҳни қайд қилдириш кераклиги эсига тушадиган бепарво, лоқайд куёвлар ҳам бор.

Баъзи тўйларда келин-куёвнинг севги тарихи ҳам намойиш қилинмоқда. Ахир севги тарихи ҳаммага намойиш қилинадиган, мақтанадиган нарсалар эмас-ку! Қолаверса, ёш-ялангнинг “севги тарихи” ўзлари учун азиз, бошқаларга буни кўз-кўз қилиш уят эмасми?

Тўй базми тугагач, куни бўйи чарчаган ёшларни яна толиқтириб “чой ичишма” қилиш деган урфни ҳам йўқотиш керак. Унинг ўрнига янгалар келинга янги уйда ўзини тутиши, келинлик одоби ҳақида тушунча берсин, тоғалари йигитга куёвлик одобини адо этишни ўргатсин.

Ота-оналар, эл улуғлари бир ёқадан бош чиқариб, тўйларимизни кам чиқим, спиртли ичимликларсиз ўтказсак, ҳаммамиз учун яхши бўларди. Боласининг тинч, бахтли яшашини истаган ота-оналар менинг фикрларимга қўшилса керак. Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 3 августда зиёлилар билан бўлган учрашувида тўй-маросимларни тартибга солиш борасида айтган сўзларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамма ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, айни муддао бўлар эди.

Амин ХЎЖАМУPОДОВ,

Жумуртов ШФЙ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026