АЛДАНИБ ҚОЛАЁТГАН ФАPЗАНДЛАP ТАҚДИPИ УЧУН КИМ ЖАВОБГАP?
Ҳаётда йигитларнинг ёлғон «ўлдим-куйдим»ларига ишониб уларга инон-ихтиёрини топшириб қўйиб, кейин пушаймон бўлиб қолаётган қизлар, афсуски учраб туради. Бунинг учун кимдир унинг ота-онасини, кимдир замонни, кимдир телесериалларни, яна кимдир ахборот-коммуникацион технологияларни айблайди. Аслида бунинг учун ким жавобгар?
Бу ҳаммани ҳам чуқур мулоҳаза юритишга ундайдиган савол. Дунёда ҳеч бир одам фарзандларининг бахтсиз бўлишини истамайди. Фарзандига бўлган меҳр-муҳаббати туфайли эҳтимол, баъзи номақбул ҳаракатларини сезмай қолар. Бу қизларга хоҳлаган кўчангдан юравер, дегани эмас-ку. Шаънига доғ туширмай, обрўсини сақлаб юришга уларнинг ўзлари масъул эмасми, энг аввало? Совға-саломларга, машиналарда сайр қилишларга, ёлғон ваъдаларга учиб, вақтичоғлик қилиб юришларнинг ҳам жавоби бор, ахир.
Шундай дамларда улар алданиб қолдим, деб ўзларини жабрдийда қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Ўқиш-ўрганиш учун, таълим-тарбиямиз учун барча шароитлар яратилаётган бир даврда худди гумроҳ одамдек қизларнинг ўз айбларини шу йўсин ифодалашлари умуман ҳақиқатга яқин келмайди. Ота-боболаримиз бўлар ишга эгаси бошчи, деб бекорга айтишмаган. Бу ҳар бир босган қадамингнинг сўрови бор дегани. Буни доимо ёдда тутишимиз лозим.
Азиз тенгдошларим! Ўз тақдирингизга бефарқ бўлманг, шарқона одоб, гўзал ахлоқ ва илм ҳаётимизни безаб турсин!
Маҳлиё PАҲИМБОЕВА, Дўрман овули.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶