Ҳарбийлар билан учрашув ўтказилди
Она Ватан улуғ ва муқаддас даргоҳ. Унинг буюк келажаги ва бахту иқболи учун жон куйдириш энг олий саодат бўлса, тинчлик-осойишталигини сақлаш учун садоқат билан хизмат қилиш юксак шарафдир. Бу юксак туйғуларни ўқувчи ёшлар онгига сингдириб бориш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш эса муҳим вазифалардан биридир.
Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўтказилган “Ёшларни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусидаги тадбир ҳам ёшлар қалбида юртга муҳаббат, садоқат ва бурч туйғуларини шакллантириш мақсади кўзланди. Тадбирда туман Мудофаа ишлари бўлими ходими Зокир Саъдуллаев ҳамда Чирчиқ Олий танк қўмондонлиги билим юрти курсантлари Полвонназар Исмоилов ва Сарвар Гулмуродовлар иштирок этиб, Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги ҳақида гапирдилар. Бу борадаги Конституциямизнинг 52-моддасига тўхталиб, Мудофаа вазирлигига қарашли Олий ҳарбий билим юртларига қабул қилиниш ва таҳсил олиш ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Коллежнинг Маънавият ва маърифат масалалари бўйича директор ўринбосари Отабек Эшчонов ҳам ўқувчи-ёшларга Ватан тинчлиги, хавфсизлигини сақлаш машаққатли бўлиш билан бирга фахрли ва шарафли эканлигини айтиб, уларни ватанпарвар бўлишга чақирди.
Ҳарбийлар билан ўтказилган учрашув ўқувчилар қалбидаги олий туйғуларни янада мустаҳкамлади.
Сарвар Шукуруллаев, Амударё қишлоқ
хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶