Қишлоқ хўжалиги
👁 2,000
Амударёда ғалла экилган далаларга жами 6000 тонна маҳаллий ўғит чиқарилди
Ўтган йилнинг куз ойларида туманда жами 3000 гектар майдонга кузги буғдой уруғи экилган эди. Кузги буғдойни экиш даврида ҳар бир гектар майдоннинг 60 кг.дан фосфорли ва 100 кг.дан азотли ўғитлар билан озиқлантирилганлиги бехато униб чиққан буғдой майсаларининг яхши ривожланишига катта таъсир кўрсатаяпти.
Айни кунда кузги буғдой ҳосилдорлигини оширишга замин яратиш мақсадида ҳар бир гектар маййдонга 3 тоннадан маҳаллий ўғит ташиб чиқариш ишлари қизғин олиб борилаяпти.
Шу кунгача туманда ғалла экилган далаларга жами 6000 тонна маҳаллий ўғит ташиб чиқарилди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶