Таълим сифатини яхшилашга қаратилган устувор вазифалар белгиланди
Янги йил бошланиши билан республикадаги жами 9628 та умумтаълим мактабларида ота-оналар, маҳалла аҳли ва жамоатчилик учун мактаб раҳбарлари томонидан 2018 йилда таълим сифатини яхшилашга қаратилган устувор вазифалари тўғрисидаги тақдимотлар ташкил этилди.
Бу каби тадбир туманимиздаги 40-сонли мактабда ҳам ўтказилди.
Тақдимотда иштирок этган ота-оналар, маҳалла аҳли ва жамоатчилик вакилларига таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этишда педагоглар ва ота-оналарнинг ҳамкорлик йўналиши ҳамда ҳаракат режасини белгилаб олиш, қолаверса, умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, вояга етмаганлар тарбияси ва ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, ўқувчилар давоматини яхшилашда ота-оналар ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек, фан йўналишлари ва ўқувчиларнинг қизиқишларига оид тўгараклар, спорт секциялари, мактаб кутубхонаси фонди ҳақида ҳамда мактабанинг ютуқ ва муаммолари тўғрисида маълумотлар берилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶